26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон ''сариқ'' ҳудудга кирди

Туркистон вилояти коронавирус инфекциясининг тарқалиш даражаси бўйича “сариқ” ҳудудга кирди. 18 июлдаги вазият бўйича минтақада COVID-19 касаллигининг 176 ҳолати рўйхатга олинган. Ушбу ва яна бошқа масалалар вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг раислигида ўтган девон мажлисида муҳокама қилинди.
Вилоят жамоат соғлиги бошқармаси раҳбари Марат Пашимовнинг айтишича, ҳозирги вақтда 958 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, улар орасида 916 нафари юқумли хасталиклар стационарларида, 42 одам карантин стационарларда ва 158 нафари ўзини ўзи яккалаганлар.
– Ҳозирги кунда Туркистон вилояти КВИ касаллиги кўрсаткичи бўйича “сариқ” ҳудудга ўтди. Эмлаш мавсуми бошлангандан буён 505 675 одам вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланди. Иккинчи компоненти билан – 315 226 одам.
 Бугунги кунда вилоят бўйича 128та эмлаш нуқталари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, минтақада 14та ПЗР лаборатория бўлса, унинг 10таси давлат тасарруфида. Ўтган бир кеча-кундузда лабораторияларда 1 347 одам текширувдан ўтди. Вилоят бўйича 2020 инфекциявий, 300 карантинли ва 315 жонлантиришга мўлжалланган ўрин мавжуд, – деди М. Пашимов.
Шу билан бирга, йиғилишда минтақа раҳбари тезкор гуруҳларнинг фаолияти сустлигини таъкидлади. Коронавирус инфекцияси билан хасталанганларнинг кўпчилиги маърака, оилавий тадбирлар вақтида жамоат жойларида касаллик юқтирган.
– Туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари тўйхоналар, қаҳвахоналар фаолиятини назоратга олиб, барча оммавий тадбирларни қатъий равишда тўхтатиши керак, – деди Ў. Шўкеев.
Йиғилишда вилоят марказини кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков маълумот берди. Шунингдек, бандликнинг йўл харитаси ижроси муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-21, 23:59 69
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.