26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл соғлиги – бош мезон

Қозоғистон Президенти эпидемиологик вазиятни яхшилаш юзасидан иш режасини тайёрлашни топширди

Мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият муҳокамасига бағишланган ишчи кенгаш мажлисида Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев шундай кўрсатма берди.
– Аксарият ҳудудлар «қизил»да. Оғир касаллар ва ўта оғир беморлар сони кун сайин ортиб бормоқда, – деди Президент. – Шу сабабли, минтақалардаги умумий аҳволни яхшилаш ва Қозоғистон фуқароларининг соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш зарур. Афсуски, биз фуқароларимизни йўқотяпмиз. Шунинг учун шошилинч чораларни кўришимиз керак.
Давлат раҳбари Қозоғистонда 2,8 миллион киши тўлиқ эмланганини айтди.
– Бизнинг энг муҳим мақсадимиз – вирус тарқалишини тўхтатиш эмас. Жаҳон тажрибаси бунинг иложи йўқлигини кўрсатди. Асосийси, оғир касаллар сонининг кўпайиши олдини олиш, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш. Ҳозирги кунда бутун дунё олимлари касалликнинг олдини олишда энг самарали усул бу эмлаш эканлигини таъкидлашмоқда. Фақат эмлашлар орқали фуқароларимиз ўз иммун қатламини кўтариб ўзлари ва яқинларини касалликдан сақлашлари мумкин, – деди Президент. – Умуман, коронавирус хавфи йўқолганидан кейин ҳам халқимиз карантин пайтидаги айрим қоидаларни ўзининг одатий турмуш тарзига айлантириши керак. Жумладан, шахсий гигиенага қатъий амал қилиш, турли тўй-маросимларни чекланган тартибда ўтказиш, юқумли касал бўлса ниқоб тақиш одатий қоидага айланиши зарур. Бир ҳақиқатни барчамиз аниқ тушуниб олишимиз шарт: пандемия шароитида биз жорий этган янги тизимнинг қанчалик самарали ишлаши фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ.
Шунингдек, Президент QazVac вакцинасини Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказишни тезлаштиришни топширди.
– Сентябрь ойида режаланган маҳаллий QazVac вакцинасининг саноат ишлаб чиқарилишини ҳисобга олган ҳолда, уни Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказишни тезлаштириш керак. Бу Соғликни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг вазифаси, – деди Давлат раҳбари. – Икки томонлама келишувлар доирасида QazVacни учинчи мамлакатлар бозорларига олиб чиқиш юзасидан тадбирларни ташкил этиш муҳимдир. Мен Ҳукуматдан ушбу масалани алоҳида назоратга олишини ва бир ой ичида натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кутаман, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Akorda.kz, 2021-07-22, 01:15 85
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.