26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Манғистовга 4 вагон хашак жўнатилди

Ўрдабоши тумани, Бадам станциясидан Манғистов вилоятига 5 мингта  тахтакачланган ўрам, яъни 110 тонна сомон 4 вагонда жўнатилди. Ушбу тадбир Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиалининг мувофиқлаштируви, Ўрдабоши тумани ташаббуси билан  ўтказилди.
Ғарбдаги  қурғоқчилик юртимизни оёққа турғазди. Шу жумладан, Туркистон  вилояти аҳли ҳам қўлидан келганча ҳаракат қилиб, ёрдамини аямади. Бу борада ватанпарвар Қурмет Талабқазининг ташаббуси жамиятимизни савоб ишга сафарбар  этганини таъкидлаш жоиз.
Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев раҳбарлигида “Қазақстан темир жолы” Миллий компанияси ҲЖ билан ҳамкорликда логистика масаласи ҳал этилди. Nur Otan партиясининг Туркистон вилоят филиали ҳам ушбу ҳиссадорлик жамиятига хат йўллаб, уларнинг  қўлловига эришди. Минтақадаги филиаллар эзгу ишга сафарбар этилди. Ўрдабоши туманининг савобталаб фуқаролари, фаоллари уюштирган ёрдам Манғистов вилоятига етказилди. Партиянинг  Ўрдабоши туман филиали раисининг  биринчи ўринбосари Алиасқар Бердимуратнинг айтишича, Ўрдабоши тумани ҳокимлиги ва партиянинг маҳаллий  филиали ем-хашак масаласини  назоратга олган.
– Умуман олганда Ўрдабоши туманида ем-хашак етарли. Бироқ ҳар йилгидек дағал хашакнинг  тақчиллиги туфайли туман ҳокими Бағлан Батиршаевнинг ташаббуси билан ҳар бир қишлоқ округида озуқа жамғармаси  барпо этилмоқда. Ўзан атрофидаги қамишлар ҳам  ўрилмоқда. Мазкур жамғармадан  қиш мавсумида моддий  аҳволи ночор оилаларга  кўмак берилади. Туман ҳокимлиги қишки мавсумга  тайёргарликни бошлаб  юборди, – дейди Ўрдабоши туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг  раҳбари Абилда Алибеков.
Бадам станциясидан жўнатилган озуқа Манғистов вилоятининг  Шетпе, Қуриқ ва Жетибай станцияларига етказилади.

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2021-07-24, 02:56 357
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.