26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув муаммоси бартараф этилади

 Ўзбекистондан Қозоғистонга юбориладиган  сув миқдори кўпайтирилади

Қозоғистон Экология, геология ва табиий захиралар вазири М. Мирзағалиев Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамроев билан учрашди, дея хабар беради вазирликнинг матбуот хизмати.
Учрашув давомида улар Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимидаги сув ҳолатини яхшилаш юзасидан  қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Учрашувдан сўнг Қозоғистоннинг Дўстлик давлатлараро каналида Туркистон вилоятининг Мақтаарал ва Жетисай туманлари деҳқонлари учун сув таъминоти ҳажми 80дан 90 м3/с гача оширилди.
Шунингдек, Шардара сув омборига оқимни кўпайтириш юзасидан қўшма тадбирларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мажлисда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисида Битим лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қозоғистон делегацияси ташрифи чоғида бир қатор масалалар ижобий ҳал этилди, чунончи, сув захираларини тақсимлаш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди. Бундан ташқари, ҳар икки томон манфаати учун муҳим аҳамиятга эга иккинчи масала ҳал этилди.
– 500 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган жанубий туманлар учун бу энг муҳим масалалардан бири. Сув масалаларидан ташқари, биз қўшниларимиз билан яна иккита йўналишда ҳамкорлик қила бошладик. Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Туркистон атрофида чўл, қумли ва шўрланган ерларга саксовул ва буталарни экиш, шунингдек, Наманган вилояти соҳибкорлари тажрибасидан фойдаланган ҳолда мевали боғлар барпо этишга келишилди. Биз ушбу лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдормиз. Ўз навбатида, самарали учрашув учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эслатиб ўтаман, барча музокаралар икки давлат раҳбарларининг назорати остида,  – деди М. Мирзағалиев.

ҚР Экология, геология ва табиий захиралар вазирлигининг матбуот хизмати, 2021-07-24, 02:58 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.