26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нархлар назоратга олинди

Қозоғистоннинг 21та компанияси қурилиш материаллари нархларини арзонлаштирди

Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари мамлакатимизнинг барча минтақаларида иш олиб бормоқда, улар қурилиш материаллари бозорларида нархларнинг қандай асосда оширилганини таҳлил қилмоқда.
Бугунги кунгача 25та қурилиш материаллари бозори таҳлил қилинди. Таҳлил қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва улгуржи етказиб бериш билан шуғулланадиган 1000дан зиёд бозор субъектларини қамраб олди. Жами, нархларни арзонлаштириш юзасидан 57та огоҳлантириш берилди.
 Жорий йилнинг 1 июнидан 15 июлига қадар ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг ҳудудий идоралари 13 турдаги қурилиш материаллари (арматура, ғишт, шиша, бетон, бетон девор блоки, цемент, кабель, профилли тунука, қозиқлар, бостирма тоштахтаси, полиэтилен қувурлар, газоблок) юзасидан ишлаб чиқарувчилар ва қурилиш материалларини улгуржи етказиб берувчиларига 700га яқин расмий талаб юборди. Бундан ташқари, 16 июлдан буён қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларига 349та янги расмий талаб юборилди. Таҳлиллар натижасида ҳудудий бошқармалар томонидан қурилиш материаллари бозори субъектларига нисбатан меъёрларнинг бузилишини бартараф этиш ва нархларни пасайтириш зарурлиги тўғрисида 57та хабарнома берилди:
 - 15та ғиштга оид: Нур-Султан шаҳри, (4), Шимкент (1), Ақмўла (4), Туркистон (3), Қизилўрда вилояти (3);
- 15та цеменга оид: Шимкент (2), Ақмўла(4), Туркистон (2), Ақтўбе (2), Шарқий Қозоғистон (2), Жамбил вилоятлари (2), Қизилўрда (1);
- 12та арматурага оид: Павлодар (3), Шарқий Қозоғистон (2), Атирау (2), Шимолий Қозоғистон (2), Жамбил (1), Қўстанай (1), Ғарбий Қозоғистон вилояти (1);
- 4та - бетонга оид: Шарқий Қозоғистон (2), Қизилўрда вилояти (2) Ақмўла (2), Ғарбий Қозоғистон вилояти (1);  
- полиэтилен қувурларга оид 3та: - Алмати вилояти.
Бугунги кунга қадар 21та субъект агентлик талабларини тўлиқ бажарди, шу жумладан нархларни пасайтирди: цемент Ақмўла вилоятида («Строительный Двор» фирмаси) «База ВостокСтрой» МЧБ, «Дворцевая Е.В.», ХТ «Егоров П.Н.») 32000 дан 27000 тенгега;
- Шарқий Қозоғистон вилоятидаги арматура («Беакрис-Металл» МЧБ): 460дан 441 минг тенгега ва («ПКФ «Титан» МЧБ) 438дан 350минг тенгега;
 - Шарқий Қозоғистон вилоятидаги канал мажмуаси (ПКФ Титан ЛЛП) 360 дан 350 минг тенгега; - Шунингдек, танҳо ҳокимликка қарши агентлик ўтказган тадбир доирасида Қарағанди вилоятидаги цемент ишлаб чиқарувчи «Central Asia Cement» ҲЖ жорий йилнинг 20 июлидан бошлаб нархларни 7 фоизга пасайтирди.
 ҚР Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Бейбит Атамқуловнинг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган тадбирлар туфайли, давлатнинг харид нархлари, давлат субсидиялари каби воситалар қўлланилиши, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш натижасида мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилиб, уларнинг нархлари арзонлаштирилмоқда. Натижада, мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами янада кенгайиб, юзлаб уй-жой, йирик саноат корхоналари, маданият ва спорт масканлари, йўлу кўприклар барпо этилмоқда.

                                         

informburo.kz., 2021-07-27, 02:29 396
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.