26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчликпарварлик миссиясига тайёргарлик

Алматидаги ҚР Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-тиббиёт марказида Қозоғистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик доирасидаги дала госпитали фаолияти тўғрисида маълумотлар алмашилди.
Америкалик мутахассислар экспедициявий (ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни тиббий ёрдамнинг кейинги босқичига эвакуация қилишга тайёрлаш) тиббий ёрдам борасида тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Қозоғистон томонидан тинчликпарвар ҳарбий-дала госпитали таркибига кирувчи тиббиёт мутахассислари иштирок этди. Ходимлар Қозоғистон тинчликпарварлик полкининг ўқув марказида БМТ андазаларига мувофиқ тинчликпарварлик курсларини ўташди. Бундан ташқари, Ҳарбий тиббиёт маркази тиббиёт ходимлари учун махсус тиббий тайёргарлик курсларини ўтказди.
Қозоғистон Қуролли Кучлари Ҳарбий Тиббиёт Бош Бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Ўшақбаевнинг сўзларига кўра, сайёр тиббий ёрдамдан фойдаланиш юқори самарадорликка эга ва айниқса, аҳолиси кам, инфратузилмаси чекланган жойларда тиббий, ижтимоий ва иқтисодий таркибий қисм сифатида ҳам қизиқиш уйғотади. Шунингдек, Қозоғистон ҳарбий-дала тиббиёт мутахассисларининг халқаро курсларда иштирок этиши ва маълумотлар алмашинуви тинчликпарвар контингентнинг БМТ миссияларида иштирок этиш учун сифатли ва ҳар томонлама тайёрланишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Қуролли Кучларининг БМТ тинчликпарварлик салоҳиятини тайёрлаш тизимидаги иштирокини кенгайтириш юзасидан ташаббуслар доирасида тўртта ихтисослаштирилган бўлинма рўйхатдан ўтказилди. Улар ҳарбий-дала госпитали, муҳандислик тадқиқот гуруҳи, ҳарбий полиция бўлими ва разведка бўлими. Унинг таъкидлашича, БМТнинг ҳарбий тиббий бўлими тинчликпарварлик миссияларида иштирок этиш учун энг зарур қисмлардан биридир.  

ҚР Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати., 2021-07-27, 02:36 393
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.