26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устуворлик – обикор деҳқончиликка

Жорий йили Мақтаарал, Жетисай туманларида 135,2 минг га. обикор ерга қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. Унинг 77,5 гектари пахта. Бир кунда 2 минг гектар, жами 17 минг гектарга яқин пахта майдони суғорилмоқда. Бугунги кунда Мақтаарал туманининг деҳқон хўжаликлари 30 фоиз, Жетисай тумани хўжаликлари 10 фоиз экинларини суғориш имконига эга бўлишди.

Аммо, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан давлатлараро Дўстлик магистрал каналидан келадиган сувнинг ҳажми камайиши кутилмоқда. Шу сабабли, ушбу туманларнинг хўжаликлари сувдан унумли фойдаланиб, суғориш ишларини жадал юритиши зарур. Бу масала Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг Мақтаарал, Жетисай туманларига хизмат сафари доирасидаги деҳқонлар билан учрашувда муҳокама қилинди.
– Энг муҳими – тотувлик. Туманда аҳиллик бўлса, бир-биримизни қўллаб-қувватласак, оқсоқоллар бор, фаоллар бор, депутатлар бор, ҳокимлар бор, қийинчиликларни бартараф этамиз. Ҳамжиҳатликда меҳнат қилмасак, ҳеч қандай тирикчилик битмайди. Бирлашсак, сув ҳам бўлади, пахта ҳам бўлади, гуруч ҳам бўлади, – деди вилоят ҳокими учрашувда.
Трансчегаравий Дўстлик магистрал канали суви билан Мақтаарал, Жетисай туманларидаги 136 минг гектар обикор ерлар суғорилади. Июль ойида Тошкент шаҳрида ҚР Экология, геология ва табиий захиралар вазири М. Мирзағалиев Ўзбекистон Республикасининг Сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамроев билан учрашган эди. Унда давлатлараро Дўстлик канали суви миқдорини 80 м3/с.дан 90м3/с.гача кўпайтиришга келишилди.
Ҳозирги кунда Дўстлик каналидан 92 м3/с. сув ўтказилмоқда. Шунингдек, хўжаликларни тўлиқ сув билан таъминлаш учун Чордара сув омборидан қўшимча 10м3/с. оқар сув бериляпти.
Сафар давомида минтақа раҳбари туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишди. Вилоят ҳокими Мақтаарал қишлоқ округидаги узумчилик хўжалигида бўлди. 60 гектар узумзорда меванинг турли навлари етиштирилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-27, 02:41 326
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.