26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентини табриклади

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги лойиҳа ва дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидлади. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Жорий йилнинг беш ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 46 фоизга ўсди. Сармоя, транспорт ва логистика лойиҳалари амалга оширилмоқда, янги ҳаво йўллари очилмоқда.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки томонлама тадбирларга, шу жумладан, август ойининг бошида Туркманистонда ўтказилиши режаланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик масалалари муҳокама қилиниб, Марказий ва Жанубий Осиё алоқаларини ривожлантириш юзасидан Тошкент халқаро конференциясининг самарали натижалари юксак баҳоланди, Афғонистондаги вазият ва унинг минтақавий хавфсизлик учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари борасида фикр алмашилди.
Шунингдек, Қасим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

 ***

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда бўлди.
Н. Назарбаев Ш. Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги фаол ижодий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Ўзбекистон раҳбарининг икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Аkorda.kz., 2021-07-27, 02:42 310
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.