26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик ришталари мустаҳкамлиги йўлида

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов учрашдилар.
Томонлар транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини, хусусан, юк ташиш ҳажмини кўпайтириш, темир йўл ва автомобиль транспортини ривожлантириш, йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлиги барча соҳаларда, жумладан, транзит ва транспорт соҳасида жадал ривожланмоқда.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун транспорт-логистика салоҳиятини юксалтириш чораларини кўрмоқда. 2021 йил январь-май ойларида товар айланмаси 46 фоизга ошди ва 1,5 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспорти 58,4 фоизга ўсди. Пандемияга қарамай, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида юк ташишнинг барча турлари кўпайган.
Жорий йилнинг 6 ойида автомобиль транспортида юк ташиш ҳажми 18 фоизга ўсди ва 1,3 миллион тоннани ташкил этди. Томонлар шу йилнинг 29 июлидан ҳафтасига икки марта янги «Ақтўбе –  Нукус» рейсини очишга келишиб олдилар. Айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига 32 рейс мавжуд.
Учрашув давомида томонлар йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш – «Дарбоза - Мақтаарал» янги темир йўл линиясини барпо этиш, «Туркистон – Шимкент – Тошкент» тезюрар магистрал йўлини қуриш ва бошқа режаларни муҳокама қилдилар.        

Рrimeminister.kz, 2021-07-29, 00:55 303
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.