26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дайди вирусдан эҳтиёт бўлинг!

Дельта ёки ҳиндча штамм белгилари оддий ковиддан қандай фарқ қилади?
Ҳиндча штамм яқинда Россия ва Қозоғистонга кириб келди.
Шифокорлар коронавирус ҳиндча штаммининг белгилари ҳақида маълумот беришди.
* Йўтал.
* Юқори ҳарорат.
* Ҳид ва таъм билишни йўқотиш оддий ковидга хос энг умумий хусусиятлар.
Энди эса, улар яна янгилари:
* Бош оғриғи.
* Томоқ оғриғи.
* Қаттиқ тумов билан бойиди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, коронавируснинг ҳиндча штамми аллергия аломатларига ҳам ўхшаш бўлиши мумкин.
Zoe Covid Symptom study тадқиқоти муаллифи, профессор Тим Спекторнинг айтишича, дельта штаммини юқтирган ёшлар ўзларини қаттиқ тумовга чалинганман, деб ўйлашади.
Улар ўзларини жуда ёмон ҳис қилмасликлари мумкин, аммо бошқаларнинг саломатлигини жиддий хавф остига қўйишади.
Чунки штаммни бошқаларга юқтириш хавфи жуда юқори бўлади.
Шу боис, мутахассислар бу каби аломатларни ҳис қилган одамларга ўзларини ковидга текширтиришни маслаҳат беришади.
Профессор Спекторнинг жамоаси махсус мобил иловалар ёрдамида минглаб одамлардаги белгиларни ўрганган. Маълум бўлишича, касаллик ҳали ҳам юқори иситма билан кечиши мумкин.
Аммо ҳид ёки таъм билишнинг йўқолиши бу штамм аломати эмас.
Олимлар коронавируснинг кўплаб янги белгиларини аниқлашган. Улар тана ҳароратининг кўтарилиши, иштаҳанинг йўқолиши ва мушакдаги оғриқлар ҳам ковиднинг аломатлари бўлиши мумкин, деган хулосага келишган.
Шу билан бирга, расмий тавсияларда:
* Янги пайдо бўлган тўхтовсиз йўтал.
* Юқори ҳарорат.
* Таъм ёки ҳид билишнинг йўқо­­лиши/ўзгариши коронавирусга хос умумий аломатлигича қолмоқда.
Британия Соғликни сақлаш вазирлиги эслатмасида ҳам ковид билан боғлиқ бошқа белгилар борлиги алоҳида таъкидланади.
Ўзларидаги худди шунга ўхшаган аломатлардан хавотирда бўлганларни эса, тиббий кўмак сўраб, шифокорларга мурожаат қилишларини маслаҳат беради.
Коронавируснинг дельта ёки ҳиндча штамми ҳозирга келиб дунёнинг юзга яқин давлатига кириб борган.
Худди шу штамм қисқа давр ичида дунёда асосий касалликка айланишига оид жиддий хавотирлар мавжуд.


***


23 июнь куни дельта ёки ҳиндча штаммнинг Қозоғистонга кириб келгани маълум бўлган.
Қозоғистон ҳукумати ушбу хасталик пойтахт Нур-Султанда аниқланганини расман тасдиқлаган. Қозоғистон Дельта штамми аниқланган биринчи Марказий Осиё давлатига айланганди.
Қозоғистон Соғликни сақлаш вазирининг маълум қилишича, сўнгги бир ҳафта ичида пойтахт Нур-Султанда касалланиш даражаси аввалгисига нисбатан 40 фоизга кўпайган.
Коронавирус билан боғлиқ кескинлашаётган вазият туфайли, яқинда Афғонистон билан чегарани ҳам вақтинча ёпишга қарор қилган.
Ўзбекистонда шу пайтгача коронавируснинг «британча» ва «жанубий африкача» штаммлари аниқлангани расман хабар берилган.
Ҳиндча штаммнинг бошқаларига қараганда энг юқумли ва ҳалокатлиси экани айтилади.

Қозоғистон ва жаҳон ахборот агентликлари маълумотлари асосида., 2021-07-29, 00:56 473
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.