26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги иншоотлар – фаровонликдан нишон

ТУРКИСТОН ШАҲРИДА ХАЛҚАРО АНДАЗАЛАРГА МОС СПОРТ МАЖМУАЛАРИ БАРПО ЭТИЛАДИ

Вилоятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, Туркистон шаҳрида жаҳон андазаларига мос теннис маркази қурилмоқда. Ушбу замонавий спорт иншооти Маъмурий-тадбиркорлик марказида жойлашган, Испания лойиҳаси асосида барпо этилмоқда.
 Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қурувчилар билан учрашди. Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Минтақа раҳбари қурилиш майдонидаги ишчилар сонини кўпайтириш ва  иншоотни белгиланган муддатда фойдаланишга топширишни тайинлади.
Теннис маркази 7та очиқ теннис корти, томошабинларга мўлжалланган йиғма ўриндиқлар, оммавий ўйинлар майдони ва болалар ўйин майдончасидан иборат.
Вилоят раҳбари бутун мамлакатда камёб бўлган эшкак эшиш каналининг қурилиш майдончасига ҳам борди. Юртимизда сув спортини ривожлантириб, халқаро беллашувлар ўтказишга имкон берадиган ушбу иншоот барча халқаро талабларга жавоб бериши керак. Шаҳарнинг кўркига кўрк қўшиш билан бирга,
сайёҳликни ривожлантириш ва минтақада қулай микроиқлимни вужудга келтириш имконини ҳам беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-29, 00:57 304
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.