26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўкаламзорлаштириш тизими такомиллаштирилади

Туркистон шаҳри ҳудудидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларига янги тизим татбиқ этилмоқда. Суғориш йўллари ўзгартирилади. Янги тизим экилган кўчатларни сақлаб қолиб, янгидан барпо этиладиган яшил ҳудуднинг гуллаб-яшнашига ижобий таъсир қилади. Буни вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ҳафталик мажлисда маълум қилди.

Суғориш тармоғи такомиллаштирилмоқда. Шу вақтгача қазилган қудуқлар ва сув тармоқлари қўшимча услуб сифатида фойдаланилади.
– Кўчатларни сақлаб қолиш йўлларини излашимиз зарур. Улар ҳар куни суғорилмаса, қуриб қолади. Иккинчи масала – гармселдан ҳимоя қилиш. Туркистон шаҳрида кўкаламзорлаштириш, суғоришнинг тизими татбиқ этилмоқда. Унда шаҳар ҳудуди билан бир қаторда барча 32та мавзе қамраб олиниши лозим. Туркистонни боғ-роғлари гуллаб турган, яшил шаҳарга айлантиришимиз зарур, – деди вилоят ҳокими. – Кўплаб давлатларда оммалашган суғоришнинг бу каби инновацион ечимлари бу йилгидек сув танқис пайтда жуда асқотади. Чунончи, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш, анъанавий усулларга қараганда, обиҳаёт сарфини 20 фоиздан 60 фоизгача тежайди. Бу меҳнат ҳамда моддий захираларни кам сарфлаб, кўп ҳосил олишга замин яратади, демакдир.
“Арис – Туркистон” канали орқали сув тармоғи тортилиб, ҳар бир кўчага қўшимча қувватсиз сув етказиладиган услублар татбиқ қилинмоқда. Мақсад – сув исрофгарчилигини камайтириб, суғориш усулини енгиллаштириш. Туркистонни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида шаҳар 32та мавзега ажратилган. Уларнинг ҳар бирига туман, шаҳар ҳокимлари бевосита жавобгар. Кўчаларга ёритиш ускуналари, ахлат қутилари ва ўриндиқлар ўрнатилган. Шаҳардаги яшил белбоғ майдони икки баравар кенгайиб, 13500 гектарга етди. Йил охиригача унинг майдонини 20 минг гектарга етказиш кўзланган.
Минтақамиз сув хўжалигидаги бугунги ҳаётий ислоҳотлар, сув танқислигини бартараф этиш, вазиятни юмшатиш юзасидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар экиндан мўл ҳосил олишга мустаҳкам пойдевор яратади, албатта.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-29, 01:00 419
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.