26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ тараққий этса – мамлакат обод бўлади

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ақмўла вилоятининг янги сайланган қишлоқ  ҳокимлари билан учрашди

Президент қишлоқ, туман аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимларини бевосита сайлаш сиёсий ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берадиган муҳим ва тарихий воқеа эканлигини таъкидлади.
– Мамлакат тарихида илк бор бундай сайловлар ўтмоқда. Халқдан ҳеч қандай шикоят тушмади. Биз сайловларни фуқароларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш учун ўтказамиз, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.
Давлат раҳбари ушбу сайловлар қишлоққа ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва аҳоли манзилларини ривожлантириш учун янги имкониятлар доирасини кенгайтиришини таъкидлади. Президент ҳокимларнинг фаолиятига юксак баҳо бериб, ишларида муваффақиятлар тилади.
– Бугунги кунда олдимизда турган энг асосий муаммолардан бири бу – республикамиз қишлоқ хўжалигида илм ва амалиётнинг бир-биридан узоқлашгани, аксарият ҳолларда узилиб қолганидир. Бир ҳақиқат барчамизга яхши маълум: илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳеч қандай ривожланиш, юксалиш ва умуман, бирор-бир соҳанинг келажаги бўлмайди, – деди Президент.
Қасим-Жўмарт Тўқаев уларнинг халқ ишончини оқлашлари учун куч-ғайратини сафарбар қилишларига ишонч билдирди.
 Учрашув якунида янги сайланган ҳокимлар Президентга ўз ташаббусини амалга оширгани, мамлакат ва унинг қишлоқлари фаровонлиги йўлида ишлаш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдиришди.

Аkorda.kz, 2021-07-29, 01:01 356
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.