26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элинг чўзса қўл, унга содиқ бўл!

“Она юртинг омон бўлса, ранги-рўйинг сомон бўлмас”, мақоли бугунги куннинг шиорига айлангани табиий. Ҳозир миллатидан қатъиназар, бутун дунё бошига тушган кулфат – коронавирусдан сақланиш учун карантин талабларига бўйсинмаслик – ҳалокатга олиб борувчи йўл.
Минг йиллар давомида инсониятни қашшоқлар ҳам, бойлар ҳам қочиб қутула олмайдиган, натижаси ўлим билан якунланувчи касалликлар таъқиб қилмоқда. Қизамиқ, чечак, қутуриш... Бу каби юқумли касалликлар оммавий миқёсда тасаввурга сиғдириш қийин бўлган улкан даражадаги эпидемияларни келтириб чиқармоқда. Ўхшашлик ўхшашликни даволайди, дейдилар. Эмлаш ихтиро қилингач, кимлардир бунга хайрихоҳ бўлди, кимдир эса йўқ. Ҳатто, ўша кимлардир бутун дунёни эмлаш билан қўрқитдилар ҳам. Аммо эмлаш одамлар ҳаётини сақлаб қолишини шифокорлар исботлади. Йиллар давомида 40дан зиёд инфекция учун 100дан зиёд турли вакциналар кашф қилинди. Бугун эса, коронавирусга қарши эмлаш касалликдан омон қолишнинг самарали йўли бўлди. Давлатимизга раҳмат, инсон капиталини сақлаб қолиш учун бор куч-ғайратини, сарф-харажатни аямаяпти. Бепул эмлаш тадбирлари уюштирилди. Баъзи давлатларда пуллик вакцина учун навбатга турганлар ҳам бор экан. Биз-чи, бепул вакцинани олишдан бош тортиб, турли важ-карсонларни келтиряпмиз. Вакцина билан эмланиш – иммунитетни ривожлантирадиган фаол жараён. Бугунги кунда жамоавий иммунизация деб бежиз айтилмаяпти. 20 киши меҳнат қиладиган жамоада бир ёки икки кишининг эмланиши натижа бермайди. Шахсан ўзим 1990 йилдан буён ўпка кўксови(бронхли астма) ташҳиси билан рўйхатда тураман. 5 йил муқаддам қон босими, 3 йил аввал бўқоқ касалликлари билан ҳам рўйхатга олиндим. Эмлаш жараёни бошланганда турли хасталик билан рўйхатда турганларга вакцина солинмайди, дейишди. Аммо, бугунги аҳволни яхши тушунганим боис, вакцинанинг икки компонентини ҳам олдим. Албатта, бироз нохушликлар билан ўтказдим. Бироқ, ҳар қандай синовнинг орти ҳикматли деб бежиз айтмайдилар. Шу боис, бизнинг соғлигимиз учун қайғуриб, ўз жонларини хавф остига қўйиб, ҳаловатидан айрилиб, меҳнат қилаётган оқ халат соҳибларининг чақириғига “лаббай” дея жавоб бериш биз учун самаралидир. Шундай алғов-далғов вазиятдан фақат яхшилик ва яна яхшилик излаб топайлик. Тинч ва фаровон заминда яшаб, меҳнат қилиб, умргузаронлик қиляпмизми, демак, элимизда жорий қилинган тартиб-қоидага бўйсинишимиз даркор.
Омонат дунёда омон бўлинг, қадрдоним.

Мухтабар УСМОНОВА, ҚР Журналистлар уюшмаси аъзоси, 2021-08-03, 02:24 351
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.