26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Биз – биргамиз!''

Сайрам туман касалхонасида «Биз – биргамиз» акцияси доирасида тадбир ўтди. Унда Туркистон вилояти маслаҳати депутати, Nur Otan партияси фракциясининг аъзоси Динара Егамбердиева иштирок этиб, шахсий маблағи ҳисобидан харид қилинган 10 дона кислород баллони ва тиббий аппаратни Сайрам тумани марказий касалхонасига топширди.
Тадбирда Nur Otan партияси Сайрам тумани филиали раисининг биринчи ўринбосари Алмас Абдиқадиров ва туман марказий касалхонаси бош шифокори муовинлари Тўлеген Қуралбаев ва Нурали Ирисалиев  иштирок этишди. Д. Егамбердиева келажакда шундай ҳомийлик ишларини давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.
Динара Асилқизи туман аҳолисини карантин талабларига риоя қилишга, кўпчилик йиғиладиган жамоат жойларига бормасликка чақирди. Сайрам туман касалхонаси маъмурияти Динара Асилқизига самимий миннатдорчилик билдирди.
– Юртимизда сахий, саховатпеша инсонлар кўп. Улар эл-юртнинг корига яраш, халқ дарди билан яшашни ҳар қарз, ҳам фарз деб биладилар. Бундай ҳамюртларимиз томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида тез-тез эшитамиз, гувоҳи бўламиз. Шундай инсонларнинг саховати туфайли пандемия даврида минглаб беморларнинг ҳаёти сақлаб қолинмоқда, – дейди Н. Ирисалиев.
Бундан ташқари, кислород танқислигининг олдини олиш мақсадида Арис шаҳар маслаҳатидаги Nur Otan партияси фракцияси аъзоси Қалдихан Ўтегенов фуқаролик масъулиятини намоён қилиб, Арис шаҳар марказий шифохонасига 40та кислород баллонини туҳфа қилди.

Ғ. Ирискелдиев, 2021-08-03, 02:32 454
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.