26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқувчилар қандай шаклда ўқийди?

Вилоятимизда янги ўқув йилида 70 минг нафарга яқин бола илк бор мактабга боради

Вилоятимизда эпидемиологик аҳвол барқарор бўлса, янги ўқув йили анъанавий шаклда ўтказилиши мумкин. Буни вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Рақимбек Жўлаев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, янги ўқув йилида болалар орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш чоралари қатъий назоратга олинган.
– Бугунги кунда вилоят мактабларида 61515 нафар ўқитувчи ишлайди, унинг 58820 нафари коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Таълим масканларида меҳнат қиладиган 23932 нафар техник ходимнинг 18753 нафари эмланди. Янги ўқув йили бошлангунга қадар мактабларда ишлайдиган барча мутахассислар 100 фоиз эмланади. Бу ишларнинг барчаси болаларимизнинг хавфсизлиги учун қилинаётган ишлар, – деди Р. Жўлаев.
Шунингдек, бошқарма раҳбари минтақадаги мактаблар моддий базасининг янги ўқув йилига шайлиги ҳақида маълумот берди.
– Вилоятимизда 6 ёшгача бўлган болаларни болалар боғчаси билан таъминлаш кўрсаткичи 97,8 фоизга етган. Жорий йилда уни 100 фоизга етказиш учун 4000 ўринга эга мактабгача таълим муассасалари очилиши кутилмоқда. Янги ўқув йилида 69939 болакай мактаб остонасини илк бор ҳатлайди. Уларни қабул қилиш тадбирлари тўлиқ автоматлаштирилган. Бугунги кунгача 47266 ариза қабул қилинди, бу – 78 фоиз демак, – деди Р. Жўлаев.
Вилоятимизда 78та мактаб қурилмоқда. Жорий йилда унинг 44таси фойдаланишга берилади. Умуман олганда, 2025 йилгача 130та янги мактаб қуриш режаланган.


Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-08-05, 02:37 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.