26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Боғлар парвариши қатъий назоратда

400 гектар майдонда жойлашган Туркистон шаҳридаги боғлар ва уларнинг парвариши, шаҳар ободончилиги ҳолати вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раҳбарлигидаги мажлисда муҳокама қилинди.
Туркистондаги ҳар бир боғ ижодий ва ўзига хос мазмунга эга. Йиғилишда Туркистон шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков бу борадаги янги усулларнинг самарадорлиги ҳақида гапириб, шу пайтгача бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Умуман олганда, шаҳарда барпо этилган боғлар ва уларни парвариш қилиш мақсадида қуриган дарахтларни кесиш, ўриш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Тезкор гуруҳ томонидан аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилмоқда. Майсаларни суғоришда ҳар хил усуллар қўлланилади. Об-ҳавонинг ҳаддан ташқари исиши туфайли шамоллатиш усулидан фойдаланилади. Бу эса, ўз навбатида, асфальт йўлнинг иссиқ қуёшдан балқиб кетишини ҳимоя қилади, намлайди, иссиқ ҳаво кўтарилишига салбий таъсир қилади ва йўл бўйидаги дарахтлар униб-ўсишига ёрдам беради.
– Суғоришни интенсив ва самарали амалга ошириш мақсадида шаҳар майсазорларини автоматлаштирилган суғориш тизими билан таъминлаш 110 минг квадрат-метр майдонда бажарилмоқда. Сув пуркагичлар сифатли ва ўз вақтида суғоришни таъминлайди. Ишдан чиққан автоматлаштирилган суғориш тизими пудратчи компания томонидан бутунлай ўзгартирилиб, реконструкция ишлари олиб борилди, – деди Нурбўл Турашбеков. Майсазорларнинг суғорилиши устидан назорат кучайтирилди. Суғориш кунига 3 марта махсус машиналар билан амалга оширилади. Туркистонда кўкаламзорлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида умумхалқ тозалик тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-05, 02:41 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.