26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат грантларидан фойдаланинг!

Вилоятимизда 3 мингдан зиёд кишига қайтаримсиз грант берилади

Давлат грантлари дастлабки тадбиркорлик ишини амалга оширишни режалаштирадиган “Меҳнат” дастури иштирокчиларига қайтаримсиз асосда 200 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида берилади. 2021 йили давлат грантларини 3100 фуқарога, жумладан, 1553 ёш йигит-қизга бериш режалаштирилди. 2021 йилнинг 1 июлигача 2500 киши грант олган (81 фоиз), улардан 950 нафари ёшлар, 79 нафари ногиронлар, 919 киши кам таъминланганлардан, 300 киши кўп болали оила аъзолари, 6 нафари ўролмонлар, 1 киши пробация рўйхатида турган, 245 киши эса бошқа тоифага кирувчи фуқаролардир.

Грант олувчиларнинг 218 нафари тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтди, қолган 2282 нафари эса барча солиқларни тўловчилардир.
“Бастау Бизнес” лойиҳаси бўйича тадбиркорлик асосларига ўқитиш курсидан ўтган ёки дастурнинг дастлабки йўналиши доирасида ўқишни тугаллаган, аҳолини иш билан таъминлаш марказларида рўйхатда туришларига қарамай ишсиз одамлар, тадбиркорлар ва мурожаат қилган вақтда солиқларни тўлаб юрган кишилар давлат грантларини олишга номзод бўла оладилар. Даромади кам ёки кўп болали оила аъзолари, меҳнатга лаёқатли ногиронлар ва ёшлар грантларни олишда алоҳида имтиёзга эга. Манзилли ижтимоий ёрдам оладиган, даромади кам ва кўп болали оила аъзолари, шунингдек, ўролмонлар ва кўчиб келувчиларга “Бастау Бизнес” лойиҳаси бўйича тадбиркорлик асосларини ўқитиш курсидан ўтиш талаб қилинмайди. Давлат грантини олувчи уни олган кундан бошлаб ўн икки ой мобайнида бизнесни кенгайтиришга йўналтирилган тадбирларни ҳисобламаганда иш билан таъминлашга ёрдамлашиш чора-тадбирларида иштирок этолмайди.
Дастур иштирокчиси давлат грантини олган кундан эътиборан солиқ идораларида ўз хизматини рўйхатдан ўтказиши ёки жами солиқларни тўлаш орқали унинг мақсадли фойдаланилишини тасдиқлайди. Янги бизнес-ғояларни амалга оширишга мўлжалланган давлат гранти маблағини мақсадсиз фойдаланиш аниқланган ҳолатда Аҳолини иш билан таъминлаш маркази туман (шаҳар) ҳокими билан биргаликда Қозоғистон Республикаси қонунларида кўзланган тартибда мақсадсиз фойдаланилган давлат грантини қайтариш чора-тадбирларини амалга оширади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-05, 02:44 388
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.