26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – энг хавфсиз вилоят

Туркистон вилоятида жиноятчилик даражаси 10 минг одамга 31 жиноятни ташкил қилади. Бу мамлакатимиздаги энг яхши кўрсаткич. 2 миллиондан зиёд аҳолиси бор Туркистон вилояти давлатимиздаги энг кам жиноят қайд этиладиган минтақа ҳисобланади.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевга вилоят полиция департаменти раҳбари, полиция генерал-майори Қайрат Далбеков вилоятдаги криминоген вазият ва жамоат хавфсизлиги тўғрисида маълумот берди. Давлат раҳбарининг барча мактаблардаги видеокамераларни ПДнинг бошқарув марказига улаш топшириғига мувофиқ, полиция департаменти ва инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда ҳудудий видеокузатув тизимларини интеграциялаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Вилоятда жами 919та умумтаълим мактаби мавжуд. Улардан 780та мактабда оптик толали видеокузатув камералари ўрнатилган. Вилоят ҳокими янги ўқув йилигача таълим муассасаларидаги видеокузатув тизимларини жадал бошқарув марказларига улашни тезлаштиришни топширди.
Туркистон вилоятида ижтимой-сиёсий ва жиноий вазият барқарор. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Йил бошидан буён Туркистон вилояти ИИД тезкор ходимлари томонидан вилоятда чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланган 14та жиноий гуруҳ қўлга олинди, жами 36 киши жиноий жавобгарликка тортилди, улардан 58 нафари чорва моллари ўғирлиги билан шуғулланганлиги маълум бўлди.
Йил бошидан буён 737та чорва молларини ҳужжатсиз ташиш ҳолати аниқланиб, 21 млн. тенгедан зиёд жарима солинган. Вилоятда жами 420 мингдан зиёд маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Уларга қарийб 5 миллиард тенге жарима солинди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-05, 02:45 325
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.