26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистоннинг Қозоғистонга совғаси

Туркистон шаҳрига кираверишда жаҳондаги илғор тажрибаларни ўзида мужассам қилган маҳобатли масжид бўй кўтармоқда. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўллаб-қувватламоқда. Қўшни Ўзбекистон давлатининг Туркистонга совғаси сифатида барпо этилаётган масжиднинг қурилишини келгуси йили тугатиш режаланган.
Меъморчилиги ўзгача Ислом марказининг ички ва ташқи безаклари шарқона услубда амалга ошириляпти. Янги лойиҳа ҳар томонлама таҳлил қилинган. Жаҳон давлатларидаги илғор технологиялар эътиборга олинган масжид пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун ўзига хос технологиядан фойдаланилди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридаги қурилиш майдонларини оралади. Масъул раҳбарлар билан учрашиб, уларга топшириқлар берди.
Туркий оламнинг маънавий  устуни, муқаддас Туркистон шаҳрида барпо этиладиган янги ибодат масканида бир вақтнинг ўзида 5 минг одам ибодат қила олади. Масжид қурилиши давр талабига кўра илғор намунада юритилмоқда. Ислом марказининг умумий кўлами – 20 минг квадрат метр.
Туркистон шаҳрининг маъмурий-тадбиркорлик марказида 5,7, 9, 12 ва 20 қаватли 60та кўп қаватли уй бўй кўтарди. Шунингдек, маъмурий иморатлари бор 20 қаватли бошпана қурилиши ҳам юритилмоқда. Вилоят ҳокими “Yassy Tower” бизнес марказининг қурилиши билан ҳам танишди. Маъмурий-тадбиркорлик марказида жойлашган замонавий иморатнинг 13-қаватида қурилиш ишлари юритилмоқда. Ў. Шўкеев Туркистонда барпо этилаётган жаҳон андазаларига мос муз майдонида ҳам бўлди. 1200 кишига мўлжалланган муз майдони келгуси йили фойдаланишга берилади.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.

2021-08-05, 02:48 382
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.