26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сакен – Олимпиада ўйинлари совриндори

Туркистонлик Сакен Бибўсинов Токиода бронза медалини қўлга киритди


Боксдан Токио Олимпиадасида 52 кг. вазнда ярим финал учрашувлари ўтди. Улардан бирида чарм қўлқоп устаси Сакен Бибўсинов Буюк Британиялик Галал Яфай билан куч синашди.
1-раундда британиялик боксчи жуда фаол бўлди. Шунга қарамай, ҳимояда яхши ҳаракат қилган Сакен рақибини жавоб зарбалари билан қарши олди. Боксчимизнинг дастлабки раундда нокдаун олиши ҳисобга катта таъсир кўрсатди. Кейинги раундларда С. Бибўсинов фаол бўлиб, ҳужумкор ўйин кўрсатди. Шундай бўлишига қарамай, ҳакамлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани Галал Яфайга ҳадя қилишди.
Сакен Бибўсинов эса Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби бўлди.
У – Туркистон вилояти, Сайрам тумани фуқароси. Миллий жамоа аъзоси. У Токиода 4та учрашув ўтказди. У Пуэрто-Рика, Франция, Испания боксчиларидан устун келди. Умуман олганда, Токио Олимпиадасига Туркистон вилоятидан беш нафар спортчи борганди. Улардан бири бронза медалини қўлга киритиб, ишончни оқлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-07, 01:20 352
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.