26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шифокорлар эмланишга даъват этмоқда

Коронавирусга қарши эмлаш инсон саломатлигига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Бу, аксинча касалликдан қутулишнинг ягона йўли. Буни эпидемиолог шифокор Л. Науризова маълум қилди. Унинг айтишича айни дамда ижтимоий тармоқларда эмлашга қарши айтилаётган мулоҳазаларнинг барчаси илмий жиҳатдан асосланмаган.
– Расмий маълумотларга кўра минтақада февраль ойидан бошлаб 582 407 киши 1-компонентни қабул қилса, 545 444 киши 2-компонент билан эмланган. Шу жумладан,  вакцина билан эмланиб, аҳволи оғирлашиб қолган биронта шахс рўйхатга олинмади. Эмланганлар касаллик юқтиришса, уни енгил ўтказишди. Эмланмаганларнинг аҳволи оғирлашиши аниқ. Яъни, баъзи ҳамюртларимизнинг эмлашга қарши айтаётгани асоссиз ва ёлғон ахборот эканлигини таъкидламоқчиман. Вилоятимиз аҳолисини бундай сўзларга ишонмай, оммавий эмланишга чақираман. Коронавирусни юқтириб, касалхонага тушганларнинг асосий қисми эмланмаганлар, – деди Л. Науризова.
Ўз навбатида вилоят санитария эпидемиологик назорат департаменти раҳбарининг ўринбосари А. Исқақов минтақадаги эпидемиологик аҳволнинг барқарор эмаслигини маълум қилди.
Туркистон вилояти 9 августдаги эпидемиологик аҳволнинг назорат жадвали бўйича сариқ ҳудудга кирди. Шунга қарамай, вилоят миқёсидаги баҳолаш бўйича Жетисай, Мақтаарал туманлари ва Туркистон, Кентов шаҳарлари қизил ҳудудда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-08-12, 02:41 349
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.