26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Онлайн учрашув самарали бўлди

Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков “Ауыл – ел тiрeгi” лойиҳаси доирасида онлайн учрашув ўтказиб, Арис қишлоқ округи фуқароларининг талаб-истаклари билан танишди.

Жумладан, Хўжақўрғон қишлоғининг бийи Арслан Турсинқулов Хўжақўрғон ва Нуржонқўрғон қишлоқларидаги туман аҳамиятига эга автомобиль йўлларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини бу йил тугаллашни сўранди.
Оқсоқолга берилган жавобда, ушбу йўллардаги ишлар анча вақт талаб этади, шу боис улар 2022 йилнинг охирида фойдаланишга топширилиши айтилган.
Нуржанқўрған қишлоғи, Атамекен қўчаси фуқароси Султонхон Отахонов қишлоққа ичимли сув киритишга ёрдам сўради. 2020 йилда Нуржонқўрғон, Хўжақўрғон қишлоқлари ерости сув жамғармасида сув бор-йўқлигини аниқлаш учун қидирув-тадқиқот ишларини юритишга вилоят бюджетидан 31,596 млн. тенге ажратилган эди. Буюртмачи вилоят энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалиги бошқармаси бўлиб, тендер ҳам ўтган. Унда “Геобайт Инфо” МЧБ ғолиб деб топилиб, ишлар бошлаб юборилган.
Жорий йил декабрь ойида тадқиқот ишлари ниҳоясига етиб, натижа олингач, қолган ишларга навбат берилади.
Хўжақўрғон қишлоғи, С. Юсупалиев кўчаси фуқароси Майрам Мухатаева Қорасув кўчасига инфратузилма ўтказиб бериш учун туман ҳокимидан кўмак сўради. Қўжақўрғон қишлоғига қарашли бу кўчага электр тармоғини тортиш учун тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳокимликнинг меъморчилик-режалаштириш бўлими томонидан ҳужжатлар тайёрланиб, 2022 йилнинг биринчи чорагида смета-лойиҳа ҳужжатлари тайёр бўлади. Ва бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Сайрам туман ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-13, 23:55 210
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.