26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли саломатлиги – устувор мақсад

Қозоғистон Президенти Соғликни сақлаш вазирининг ҳисоботини тинглади


Юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масалалари давлатимиз раҳбарининг доимий диққат-эътиборида. Чунончи, Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев соғликни сақлаш тизими мутасаддилари билан муттасил равишда учрашувлар ўтказиб туради, сўнгги икки йилда соҳани мажмуавий ривожлантиришга қаратилган 50дан зиёд Фармон ва қарорлар эълон қилинди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбари вилоятларга ташрифлари чоғида тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишмоқда, шифокорлар билан учрашиб, соҳани такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар бермоқда.
Куни кеча Давлат раҳбари ҚР Соғликни сақлаш вазири Алексей Цой билан телефон орқали мулоқотда бўлди ва мамлакатда коронавирус эпидемиясига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни тинглади.
Вазирнинг сўзларига кўра, пойтахтда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Бироқ, сўнгги бир ҳафта давомида Қозоғистонда вирус юқтирганлар сони 10 фоизга ошди.
 Алексей Цойнинг таъкидлашича, бугунги кунда минтақалардаги 328та тиббиёт муассасасида 55 658 нафар бемор даволанмоқда. Мамлакатдаги шифохона ётоқ жойларининг 54 фоизида ва қайта жонлантириш бўлимларининг 45 фоизида беморлар даволанмоқда.
Вазирнинг айтишича, 5,9 млн. киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган, бу аҳолининг 59 фоизини ташкил қилади. 4,5 млн. киши вакцинанинг иккинчи компоненти билан эмланган, бу аҳолининг 45,2 фоизи.

Аkorda.kz, 2021-08-14, 00:02 376
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.