26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлик билан шуғулланасизми?

Давлатдан қайтаримсиз насия олиб, ўз ишини очганлар сафи кенгайиб бормоқда. Шулардан бири, Байдибек туманига қарашли Жамбил қишлоғида яшовчи Рамзия Абдуллина гўзаллик салонини очди. У жорий йилда туман бандлик марказига ҳужжат топшириб, махсус курсда ўқиди ва сертификат олди. “Гўзаллик салонини очиш” лойиҳаси бўйича 583 минг тенгелик грантга эга бўлди.
Натижада қайтаримсиз маблағига зарур ускуналар харид қилиб, Шаян қишлоғидаги бинони ижарага олиб, гўзаллик салонини очди. Болалигидан соч турмаклашга уқуви бўлган Рамзия Абдуллина тадбиркорликка юз бурганидан мамнун. Қиз-келинларнинг сочини бўяш, тирноқларини парваришлаш ишини бажараётган Рамзия яқин келажакда фаолиятини кенгайтириб, қўшимча иш ўринларини очишни режалаштирган. Бундан ташқари, у сартарошлик касбининг сир-асрорларини ўргатадиган ўқув курси очиш ниятида.
Таъкидлаш жоизки, давлат грантлари бошланғич бизнесни амалга оширишни кўзлайдиган “Еңбек” дастури иштирокчиларига қайтаримсиз 200 ОҲК ҳисобида насия берилади. Умуман олганда, вилоятимизда 2021 йили давлат грантини 3100 фуқарога, жумладан, 1553 нафар ёш йигит-қизга бериш режалаштирилган. 1 июлга қадар 2500 киши (81 фоиз) насия олиб улгурди. Улар – 950 нафар ёш йигит-қиз, 79 нафар имконияти чекланган, 919 нафар кам таъминланган шахслар, 300 нафар кўп болали оила аъзоси.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-19, 04:03 340
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.