26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Низамхан'' мактаби фаолиятини бошлади

Шимкент шаҳрининг Темирйўлчилар мавзесида 2000 ўқувчига мўлжалланган “Низамхан” хусусий ўрта мактаб ёш авлод вакилларига қучоғини очди. Мактаб муассиси – таниқли тадбиркор, Шимкент шаҳрининг фахрий фуқароси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи Низомхон Сулаймонов.
Дарҳақиқат, “Давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунининг қабулланиши, ишбилармонларга кенг имкониятлар эшигини очди. Сўнгги йилларда барпо этилган хусусий таълим масканларининг самарали фаолияти бунга ёрқин далил. Мазкур таълим маскани Низомхон аканинг шахсий маблағи эвазига қурилган тўртинчи мактаб эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тадбиркор шу кунгача Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида 900 ўринли “Арофат”, “Мирас” мавзесида 1200 ўринли Абай Қунанбаев номли, шунингдек, Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида 2400 ўринли Низомхон Сулаймонов номли мактабларни қуриб, элнинг эътибори ва ҳурматини қозонди.
Ушбу даргоҳда ўқувчиларнинг пухта билим олиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитлар яратилган. Муассасадаги ҳар бир синф хонаси телевизор, компьютер, интерфаол доскалар билан жиҳозланган, шунингдек, бу жойда ўқитувчиларнинг ишлаши ва дам олишига мўлжалланган хоналар, учта информатика ҳамда робототехника кабинетлари, тиббиёт бўлими, руҳшунос ва логопед хоналари, иккита ёпиқ спорт, гимнастика ва мажлис заллари, муҳташам ошхона мавжуд.
Мактабда қозоқ, рус ва ўзбек тилларида давлат андазаларига мос таълим берилади, ўқиш бепул, инглиз тили чуқур ўргатилади. Ота-оналар хоҳишига кўра, 1-6-синф ўқувчилари учун қўшимча ҳақ эвазига нонушта ва тушлик берилади, мактабга қатнаш учун техника уюштирилади. Ўқувчилар узайтирилган кун гуруҳларида уй вазифаларини тайёрлашади, шунингдек, тилларни ўрганиш, шаҳмат, шашка, хореография ва мусиқа тўгаракларига қатнашадилар.
5–10-синфларнинг аълочи ўқувчилари, фан олимпиадалари, танлов ва спорт мусобақалари ғолибларига ой сайин мактаб муассисининг стипендияси берилади. У махсус комиссия тавсиясига кўра танлов асосида тайинланади. Шунингдек, илғор ўқувчилар Нур-Султан, Алмати, Туркистон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларга бепул саёҳатга чиқадилар.
–  Мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, этнослараро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталик бебаҳо бойлигимиздир, – дейди Низомхон ака Сулаймонов. – Бу неъматнинг қадрига етишимиз, ҳукуматимизнинг доно ва оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашимиз даркор. Шундай экан, юртимизда амалга оширилаётган залворли ишларга ҳар биримиз муносиб ҳисса қўшайлик!
“Низамхан” мактаби жамоасига ёшларни билимли ва тарбияли, ҳар томонлама рақобатбардош қилиб тарбиялашда юксак марраларни забт этишларини тилаймиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, 2021-08-24, 03:44 1061
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.