26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин чоралари енгиллаштирилади

Туркистон вилояти коронавирус касаллиги тарқалиши жиҳатидан “яшил ҳудудда”. Бугунги кунда вилоят ҳудудида карантин тартибини енгиллаштириш, дам олиш кунларида жорий этилган чекловларни олиб ташлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар юритилмоқда.
Бу ҳақда вилоят минтақавий алоқалар хизматида ўтган брифингда вилоят бош давлат санитар шифокори Нурбек Нишанов маълум қилди.
Унинг айтишича, янги ўқув йилидан мактаблар анъанавий тартибда ишлаши учун таълим даргоҳларида карантин чоралари кучайтирилади.
– Мактабда фаолият юритадиган устозлар ва бошқа ходимлар 100 фоиз вакцина олган бўлиши керак. Бундан ташқари, ниқоб тақиш мажбурий. Синф хоналари рециркулятор, санитайзер, тери антисептиклари, дезинфекциялаш ва ювиб-тозалаш воситалари билан етарли миқдорда таъминланиши даркор. Устозлару ўқувчиларнинг ҳаммаси мактабга кираверишда термометр ёрдамида тана ҳароратини ўлчатади. Мактабда оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади, – деди Н. Нишанов.
Вилоят жамоат соғликни сақлаш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Алтин Мейрамбай қизи вилоят “яшил ҳудуд”га ўтгани билан вакцина қабул қилиш ва карантин талабларини сақлаш ҳануз долзарблигини эслатди.
– Соғликни сақлаш вазирлигининг “Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисида”ги режасига мувофиқ, Туркистон вилоятига февраль ойидан бошлаб жами 736 460 доза вакцина келтирилди. Бугунги кунда 734 473 одам вакцинанинг 1 компонентини олса, 564 694 фуқаро 2-компонентини олиб улгурди. Ҳозирги кунда вилоятдаги тиббий ташкилотларнинг дори-дармон жамғармаси 2 ойга, махсус ҳимоя воситалари эса 55 кунга етади, – деди А. Мейрамбай қизи.
Шунингдек, вилоят Тадбиркорлар палатаси директори ўринбосари вазифасини бажарувчи Нурсултан Каримбаев коронавирус дардига қарши амалга оширилган “Аshyq” лойиҳаси ўз ижобий натижасини бераётганини маълум қилди. Ҳозирги кунда ушбу илова ёрдамида 8 мингга яқин тадбиркорлик иншоотлари ўз фаолиятини рисоладагидек амалга оширмоқда. Шунингдек, брифингда 1 сентябрдан бошлаб мониторинг гуруҳлари тадбиркорлик иншоотларида аҳоли билан бевосита ишлайдиган фуқароларнинг вакцина олган-олмаганини текшира бошлайди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-08-28, 04:20 314
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.