26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ютуқларимиз залворли

Туркистон шаҳрида ҚР Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ва минтақанинг эришган ютуқлари ва барча йўналишдаги тараққиёт босқичлари муҳокама қилинган давра суҳбати ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов ва минтақадаги тарихчилар, олимлар, сиёсатшунослар, жамоат фаоллари иштирок этди.
– Бу йил халқимиз учун энг қувончли воқеалардан бири – Мустақиллигимизнинг қутлуғ тантанаси. Қанча оғир даврларни бошидан кечириб, авлодга дориломон кунни туҳфа этган боболаримизнинг омонатига адолатли бўлиш – бизнинг асосий бурчимиз. Қозоғистон Мустақиллиги тарихида Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг алоҳида ўрни бор. Оқилона олиб борилган давлат сиёсатининг натижасида биз эркин мамлакатга айландик. Элбоши фармони билан Туркистон вилоятининг қайта бунёд этилиб, маънавият шаҳрига вилоят мақомининг берилиши ҳам – Мустақилликнинг меваси.
Бугунги кунда, Туркистон гўзал ва кўркам, обод шаҳарга айланмоқда. Шаҳар қиёфасига кўрк қўшаётган биноларнинг дастлабкиси фойдаланишга топширилиб, ўз фаолиятини бошлади. Энди бизнинг олдимизда шу иншоотлардан эл эзгулиги йўлида фойдаланиб, зиммамизга юкланган ишончни оқлаш вазифаси турибди, – деди Сакен Қалқаманов.
Тарих фанларининг доктори, профессор Хазретали Турсин ўтган йиллар мобайнида минтақада тадбиркорлик ривожланиб, ёшларга кўрсатилган ғамхўрликнинг ортгани ва Туркистонни ривожлантиришда Элбошининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, учрашувнинг асосий мавзуси ҳақида маъруза қилган “Бітімгер” медиаторларнинг ижтимоий ҳамкорлиги уюшмаси раиси Бақитжан Бейсембаев, Х. Яссавий номидаги ХҚТУнинг “Маънавий янгиланиш” илмий-амалий марказининг директори Адемау Тўлисбаева, Туркистон вилоят Ассамблеяси қошидаги ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг бош мухаррири Алишер Сотволдиев, тарих фанлари номзоди, доцент Забираш Адилбековалар этнослараро барқарорликнинг сақланиши, Туркистон вилоятини тараққий эттиришда Элбошининг хизматлари ҳақида фикрлар илгари сурилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-28, 04:22 143
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.