26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш боксчиларимиз Осиёда энг кучли

17-31 август кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 18 давлат иштирокида боксдан ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтди.
Унда Туркистон вилоят 5-сонли олимпиада захираларининг ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Сабирхан Тўрехан ўсмирлар орасида 52 килограмм вазнда олтин медални қўлга киритди.
Абдикарим Абдиғалим 57 кг. вазнда рингга кўтарилиб, ғолиб бўлди. +92 кг. вазнда беллашган Сапарбай Даниял эса кумуш медалга эгалик қилди. Иқтидорли боксчимиз Гаухар Шайбекова ҳам иккинчи ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, Дубайда ўтган Осиё чемпионатида Туркистон вилоят 5-сонли олимпиада захираларининг ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан 4 нафар спортчи қатнашиб, 2 нафари олтин, 2 нафари эса кумуш медалини қўлга киритди.
Дубайда ўтган қитъа чемпионатида Қозоғистон ёшлар терма жамоаси 8та олтин, 2та кумуш, 2та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 2-ўринни эса 3та олтин, 3та кумуш, битта бронза медалига эгалик қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эгаллади.

2021-09-02, 04:22 95
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.