26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижодкорга эҳтиром

Сатира сардори, журналист, публицист, адабий танқидчи Ермахан Шайхиулининг “Туркистоним – олтин шаҳрим” мавзуидаги адабий кечаси ўтди. Адибнинг 55 ёши муносабати билан уюштирилган тадбирда янги китоб тақдимоти ҳам ўрин олди. Ижодий кечада зиёлилар, ижодкорлар ва китобсеварлар иштирок этишди.
Тадбирда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари, Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев, Туркистон шаҳри ҳокими Нурбўл Турашбеков Ермахан Шайхиулига табрик хатлари ва эсдалик совғаларини топширишди.
Халқаро Ёзувчилар ва Қозоғистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, тадбир бошловчиси А. Пашанова адибнинг адабиёт оламида тутган ўрни ҳақида гапириб, эзгу тилакларини билдирди.
– Ермахан Шайхиули Туркистон шаҳрининг гуллаб-яшнаётганидан беҳад қувонмоқда. У Туркистон заминининг фарзанди сифатида танилган шахс. “Түркістан тынысы” телеканалининг тамал тошини ҳам шу ижодкор оғамиз қўйган, – деди А. Пашанова.
Ёзувчини ҳамкасблари – 31 каналнинг Туркистон вилоятидаги махсус мухбири Ерлан Қуандиқов, “Turkistan Media” холдинги ижрочи директори Телман Бейсен ва зиёлилар қутлаб, совғаларини тақдим этишди. “Дунё истеъдодлари” уюшмаси раиси Дана Даулетова Ермахан Шайхиулининг кўксига Абай Қунанбайулининг 175 йиллиги муносабати билан чиқарилган “Абай” медалини тақиб қўйди.
Тадбирда ижодкорнинг қаламига мансуб асарлардан парчалар ва ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ижодий кечанинг қадрли меҳмони, Қозоғистон Республикаси Бастакорлар уюшмасининг Туркистон вилоят бўлими раисаси Қуралай Сатмуханбетова “Овулга бораман” қўшиғини ижро этди. Кеча сўнггида ижодкор эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик билдирди.
– Ҳар кимнинг туғилган шаҳри ўзи учун жуда қадрли. Туркистон шаҳрининг янги қиёфа касб этаётганидан бошим осмонга етди. Шу юртнинг фарзанди сифатида менга иззат-ҳурмат кўрсатаётган барча ҳамкасбларимга миннатдорчилигим чексиз, – деди ижодкор.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-09-04, 02:34 1884
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.