26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шижоатли депутат – фахримиз

Жорий йил элимизда ўтган сайлов сиёсат саҳнасига ёш ва кучли етакчиларни олиб чиқди. Шулардан бири – праймеризда ғалабага эришган Туркистон вилоят маслаҳати депутати Динара Егамбердиева. 

У Буюкбританиядаги Ноттингем университетини (University Nottingham) “Болашақ” дастури бўйича тамомлаган. Иқтисодиёт ва молия магистри. Парламент Мажлиси ва барча даражадаги маслаҳатлар сайлови арафасида Динара Егамбердиева партиявий кадрлар захирасига кириб, Nur Otan партияси билан биргаликда хайрия ишларда фаоллик кўрсатмоқда.

Динара Егамбердиева – Туркистон вилоятидаги энг фаол депутатлардан бири. 2020 йил март ойида “Бахтли оила” партиявий лойиҳаси ва “Ғамхўрлик” минтақавий дастури доирасида 112 оилани озиқ-овқат билан таъминлади. Шунингдек, Арис шаҳри ва Сариоғоч туманининг фуқароларига озиқ-овқатдан ёрдам кўрсатди.

Сайрам туманида IteachMe лойиҳаси доирасида ўзгача эҳтиёжга муҳтож ёшлар билим олди. Тумандаги “Бауржан” болалар уйи тарбияланувчиларига ҳомийлик қилиб, Туркистон шаҳрига саёҳат уюштирди. Пандемия даврида Сайрам тумани фуқароларини 20 минг дона ниқоб билан таъминлади. “Биз биргамиз!” акцияси доирасида шахсий маблағи ҳисобидан Сайрам туман касалхонасига сунъий нафас олиш ускунаси ва 10 дона кислород баллонини олиб берди.

Шунингдек, Динара депутат сифатида жамоат кенгаши мажлисида муҳим масалаларни кўтариб, депутатлик саволнома, таклифларни йўллайди. Партиянинг жамоат қабулхоналарида фуқаролар билан мунтазам равишда учрашиб, муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида ёрдамини аямайди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2021-09-16, 08:30 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.