26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ветеринарларга янги машиналар топширилди

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига биноан вилоят ветеринарларига ўзгача қўллов кўрсатилмоқда. Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев соҳа ходимларига махсус жиҳозланган 16та хизмат машинасини тантанали равишда топширди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилда ветеринария хизматининг сифатини ошириш мақсадида, маҳаллий бюджетдан қўшимча 352 млн. тенге маблағ ажратилиб, биопрепаратларни сақлашга мўлжалланган 16 камерали музлатгич, 178та витрина музлатгичи, 814та термочемодан, 366та итларни боғлаш учун илгак, 390та компьютер жамланмаси харид қилинди.
Ветеринария хизматидаги ютуқларга тўхталган вилоят раҳбари қишлоқ хўжалиги ривожланган вилоят учун мазкур соҳани такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
– Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида ветеринария соҳасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб, Ҳукуматга йил охиригача ветеринария соҳасини ислоҳотлаш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилишни топширди. Ушбу йўналишда вилоятимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 2019 йилда туман, шаҳарлардаги ветеринария ташкилотлари вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси тасарруфига ўтиб, аҳволни марказдан назорат қилиб, барқарорлаштириш имконияти яратилди. Ветеринар шифокорларни йил давомида барқарор иш билан таъминлаб, ойлик маошини 1,5 бараварга кўпайтирдик. Жорий йилда ветеринария чора-тадбирларининг сифатини ошириш учун вилоят бюджетидан 352 млн. тенге маблағ ажратилиб, натижада туман ва шаҳарлардаги ветеринария ташкилотларига махсус жиҳозланган 16та “УАЗ” машинасини топширмоқдамиз, – деди вилоят ҳокими соҳадаги ижобий ўзгаришларга тўхталиб.
Бугунги кунда Туркистон вилоятидаги туман, шаҳарлардаги 16та ветеринария ташкилоти бириктирилиб, вилоят “Ветеринария хизмати” давлат-коммунал корхонасини ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу тажриба мамлакатимизда илк бор татбиқ этилмоқда. Натижада туман, шаҳарлардаги ёрдамчи-техник штатлар қисқариб, ветеринар мутахассисларга алмаштирилиб, иш сифати яхшиланди.
2021 йилда ветеринария хавфсизлигини таъминлашга вилоят бюджетидан 4,1 млрд. тенге маблағ ажратиш кўзланган. Бу ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. Жорий йил 8 ойда 16та ўта хавфли касалликка қарши 25,4 млн. доза вакцина қилинди. 2,7 бош қорамол ва 9,1 млн. бош қўй-эчки тегишли препаратлар билан тозаланди, қўралар дезинфекция қилинди. Бундан ташқари, 48,4 минг бош дайди ит-мушук овланди

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-05, 05:07 377
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.