26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқлим ўзгаришига қарши ҳаракатлар

Туркистон шаҳрида Қозоғистон экология ташкилотлари ҳамжамияти ташаббуси билан Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) шафелигида углерод нейтраллигига эришиш йўналишидаги “Минтақавий ҳамкорлик ва иш-ҳаракатлар йўллари” I Марказий Осиё форуми ўтди.
Унда ҳамжамият президиуми раиси Алия Назарбаева, Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешов, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон Парламенти депутатлари, Германия элчилиги, халқаро ташкилотлар, бизнес ва экологик ҳамжамият вакиллари иштирок этишди.
Анжуманда А. Назарбаева иқлим ўзгаришидан келиб чиқадиган хавф-хатарларга тўхталди. Нотиқ ўз сўзида 9 августда БМТнинг иқлим гуруҳи саёз ҳисобот тақдим этганини айтиб, мамлакатларни аниқ ҳаракатларга даъват этди. Маълум бўлишича, 10 йилдан сўнг ўртача об-ҳаво 1,5 даражага кўтарилади, ёғин-сочин миқдори камаяди. Натижада қурғоқчилик, сув тошқини сингари табиий офатлар кучайиб, у Марказий Осиё давлатларига бевосита таъсир қилиши аниқ.
Анжуманда маъруза қилган А. Назарбаева Марказий Осиё давлатлари учун хавф-хатарни камайтириш чора-тадбирлари режасини тайёрлашни, Париж шартномаси доирасида белгиланган вазифаларни мукаммаллаштиришни ва миллат сифатида унга муносиб ҳисса қўшишга чақирди.
Қозоғистон 2030 йилга бориб атмосферага чиқарадиган ифлос газларни 1990 йилги кўрсаткичдан 15-25 фоизгача, Қирғизистон 11,5-13,8 фоизга, Тожикистон 10-20 фоизга, Ўзбекистон 2010 йилдаги кўрсаткичдан 10 фоизга камайтиришни режалаган. Туркманистон маълум талабларга мувофиқ, 2030 йилгача ифлос газларни атмосферага чиқаришни барқарорлаштириш ёки тўхтатишни кўзлайди.
2020 йилнинг декабрь ойида БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича саммитида Қозоғистон Президенти Қ. Тўқаев Қозоғистоннинг 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш мақсади ҳақида маълумот берган эди. Ҳозир мамлакатимизнинг 2050 йилгача углерод нейтраллиги дастури тайёрланмоқда. Бугунги кунда 124та давлат 2050 йилгача углерод бетарафлигига эришиш вазифасини олган.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё давлатларининг асосий корхоналари аввалгилардек, кўмирга қарам. Яшил энергияга ўтиш даврида энергетика шўъбаси ва иқтисодиётни мушкул аҳволга солиши мумкин. Бунинг афзалликлари ҳам бисёр. Чунончи, инсон саломатлиги, қулай об-ҳаво, ижтимоий масалалар, шулар жумласидан.
Анжуман якунида Марказий Осиёда углерод бетарафлигига биргаликда эришиш юзасидан декларация имзоланди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-10-05, 05:09 373
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.