26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Хайрия карвони'' танлови бошланди

Бу йил республикада тўртинчи марта ўтказилаётган ушбу танлов – савоб ишлар қилувчи, муҳтожларга ёрдам берувчи инсонларни топишга, жамиятда меҳр-муҳаббат, инсонпарварлик каби инсоний қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Танлов ҳар йили Қозоғистон тараққиётига ҳисса қўшаётган мурувватли инсонларни, меценат ва ватанпарварларни аниқлаб, мукофотлайди. Бу ҳақда Туркистон вилояти тадбиркор хотин-қизлар ҳамжамияти раисаси Инара Намазбаева маълум қилди.
Танлов ташкилотчилари: Нурсултан Назарбаев Жамғармаси, Қозоғистон тадбиркор хотин-қизлар ҳамжамияти, “Оқжетпес” даволаш-соғломлаштириш мажмуаси, “Хабар” агентлиги ва “КТК” телеканали.
Танловда ижтимоий масала, муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшаётган ҳамда ўзгаларни ҳам хайрли ишларга рағбатлантираётган ҳуқуқий ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.
Танловда бир неча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади. “Асар” номинацияси халқ анъаналарини асраб-авайлашга қаратилган хайрия фаолияти учун берилади. “Туғилган юрт” номинацияси эса таълим, экология ва ободонлаштириш, маданий иншоотларни тиклаш, туғилган юртга эҳтиром тарзида хайрия ишларини амалга ошираётган фуқароларга берилади. “Жасур юрак” номинацияси – жасорат ва фидойилик кўрсатган инсонларники. “Меҳр-муҳаббат йўлида” номинацияси эса маълум вақт мобайнида доимий равишда муҳтож одамларга холис ёрдам кўрсатган кишиларга берилади.
Шунингдек, брифингда иштирок этган Туркистон вилоят тадбиркор хотин-қизлар ҳамжамияти “Ёш қанотлар” гуруҳи раисаси Насиба Отаева бошқа номинацияларга эътибор қаратди.
Унинг айтишича, “Хайрия тарихи” номинацияси – ижтимоий масалаларни энг яхши ёритган журналистга ёки ижодий жамоага берилади. “Болалар юраги” номинацияси билан эса фавқулодда вазият пайтида мардлик кўрсатган 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар тақдирланади.
“Жониворларга меҳрибонлик” номинацияси теварак-атрофимиздаги жониворларга яхши муносабатда бўлиб, уларни асраб-авайлаш, табиатга меҳр кўрсатиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини юритадиган кишиларга мўлжалланган.
Танловга аризалар 2021 йил 30 ноябргача қабул қилинади.
Бу ҳақдаги маълумот-ахборотларни www.fnn.kz, www.businesswomen.kz сайтларидан олиш мумкин.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-10-07, 01:48 430
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.