26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат маркази» раҳбари, таржимон, шоир ҳамда Олий Мажлис Сенати аъзоси Минҳожиддин Мирзо раҳбарлигида «Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида» мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман юқори савияда ўтди.
Тадбирда 14та хорижий давлатдан 20дан зиёд олим ва адиблар Соҳибқироннинг адолатли давлат бошқаруви, меъморчилик санати ривожидаги улкан ҳиссаси, олим ва адибларга кўрсатган ғамхўрлиги, ҳарбий стратегияси, Ислом динини тарғиб этишдаги ижобий тадбирлари борасида маърузалари билан иштирок этдилар.
Анжуманнинг дастлабки куни меҳмонлар азим Тошкентнинг Амир Темур хиёбонидаги маҳобатли Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди, Темурийлар тарихи давлат музейига, «Темурийлар ва иккинчи Ренессанс даври» китоблар кўргазмасига, шунингдек «Янги Ўзбекистон» боғидаги адиблар хиёбони ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишди.
Тадбирнинг иккинчи куни хорижий меҳмонлар ўзбекистонлик мезбонлар билан «Афросиёб» тез юрар поездида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига бориб, «Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида» мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуманнинг очилиш маросимида иштирок этдилар. Тадбирни М. Мирзо олиб борди. Унда «Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби, илм-фан ва маданият ҳомийси» мавзуида видеолавҳа намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Дилшод Кенжаев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Александрос Макаригакис ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевлар сўзга чиқишди. Халқаро Амир Темур хайрия жамғармасининг ҚР бўлими раҳбари И. Ҳошимжонов «Амир Темур – Ўрта Осиё ва Россия халқлари тақдирида» мавзуида Соҳибқироннинг фармони ила сонсизбоблар диёри Сайрам ҳудудида қад ростлаган Аҳмад Яссавийнинг отаси Иброҳим ота ва онаси Қорасоч она мақбаралари, Ўтрордаги Арслонбоб ва кўҳна Туркистон шаҳридаги А. Яссавийнинг маҳобатли мақбаралари тарихига атрофлича тўхталди. Темур фармони ила 1399 йил Қарноқ қишлоғида эронлик усталар Абдулазиз Табризийлар томонидан етти металл қоришмасидан қуйилган дошқозон ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Туркистон шаҳрида А. Темур номидаги ўрта мактаб фаолияти, Ўтрор туманидаги А.Темур номидаги темир йўл бекати (станцияси), Ўрдабоши тумани маркази А. Темур (Темирлан) номи билан ва Шимкент шаҳридаги шоҳкўчаларнинг бири А. Темур номи билан аталиши борасида рангли расмлар билан тақдимот тарзида маълумот берди.
И. Ҳошимжонов маърузаси сўнггида қорабулоқлик шоир Абдурауф Абдуғаффоров қаламига мансуб бўлган «Бирлаш, эй Турон!» шеърини ўқиб берди.
Тадбир иштирокчиларига байрамона дастурхон ёйилди. Амир Темур хиёбонидаги амфитеатрда театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, Шаҳрисабздаги мақом мактабининг устоз ва талабалари ижросидаги мумтоз куй ва қўшиқлар хорижликларнинг қалбини жунбушга келтирди, улар мириқиб тинглаб, рақсга тушдилар. Тадбирнинг учинчи куни тадбир иштирокчилари Самарқанд шаҳрига келиб, Амир Темур ҳайкали пойига гулдасталар қўйиб, мақбарасини зиёрат қилишди, Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонасига қадам ранжида қилдилар. Соҳибқироннинг ҳарбий стратегик ҳаракатлари ҳам, ҳарбий олий ўқув юртларида ўргатилмоқда. Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида келгусида «Ўзбек тили ва адабиёти» дарсликларига М. Мирзонинг «Соҳибқирон ёғдуси» достонидан парчалар киритиш нияти ҳам айтилди.

Сардор БЕК. Шимкент-Тошкент-Шаҳрисабз-Самарқанд-Шимкент, 2021-10-08, 23:54 351
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.