26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қиёси йўқ мурувват

Фалажликни даволайдиган ускуна ихтирочиси келди

“ДАРА” жамғармаси “Samruk-Kazyna Trust” ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Сайрам тумани 1-сонли руҳий-педагогикавий тиклаш (коррекция) хонасига “Гросс тренажёри”ни ўрнатди. Ушбу ускуна таянч-ҳаракатланиш тизими бузилган болалар учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг фалажликдан фориғ бўлишига ёрдам беради. Туғма фалаж болалар ушбу тренажёр ёрдамида ҳаракатланиш, айланиш, йиқилмасдан қадам ташлаш имконига эга бўлишади.
Лойиҳанинг мақсади – оилаларга ўз яшаш жойида ногирон боласининг саломатлигини тиклаш имкониятини яратиш.
Тренажёрдаги машқлар бемор бола учун унутилмас лаҳзаларни ҳадя қилади. Бола бировнинг ёрдамисиз тўғри юриш, хавфсиз ҳаракатланиш каби кўникмаларни ҳосил қилади. Бундан ташқари, эшитиш, нутқ ва ақлий ривожланиши заиф болаларга ҳам фойдаси бор.
Бундай ажойиб ускунанинг муаллифлари Гросс Юхан Артурович ва Гросс Артур Юхановичлар Сайрам туманига келиб, нафақат тренажёр ўрнатишди, балки бемор болаларни қабул қилишди, ота-оналарига маслаҳатлар беришди.
Бугунги кунда “ДАРА” жамғармаси юртимизда 20та шундай тренажёрни ўрнатди.
Юхан Гросснинг ўзи касбий спортчи, 30 йил муқаддам фигурачилар учун тренажёрлар кашф этган. Кейинчалик тадқиқотлар натижасига кўра, унинг кашфиётлари нафақат спортчилар учун, балки фалажликка чалинган болалар учун ҳам фойдали экани аниқланди. “Гросс тренажёри” 1991 йилда даволаш-спорт тренажёри сифатида патент олган.
Дарвоқе, Сайрам туманидаги 1-сонли руҳий-педагогикавий коррекция хонаси махсус таълим ташкилоти бўлиб, у ерда бемор болалар ва уларнинг оиласи малакали мутахассислар ёрдамига таяна олади. Бу ерда барча хизматлар бепул ва улар 0 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга кўрсатилади.
“ДАРА” жамғармаси хусусий хайрия жамғармаси бўлиб, ногирон болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини яхшилаш йўлида фаолият юритади ва Қозоғистонда инклюзия соҳаси ривожига самарали ҳисса қўшиб келмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-08, 23:55 446
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.