26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқитувчиларга эҳтиром кўрсатилди

Вилоятимизда 4 нафар ўқитувчи йилнинг “Энг яхши педагог” унвонига эга бўлди


Ўқитувчилар куни арафасида “Үздік педагог-2021” республика танлови натижаси чиқарилиб, Туркистон вилоятининг тўрт нафар муаллими илғорлар қаторидан ўрин эгаллади.
Туркистон вилояти, Сариоғоч шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Султан Сулейменов, Жетисай туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Алтинай Пазилова, А. Исмаилов номидаги касб-ҳунар коллежининг махсус фанлар ўқитувчиси Мухтар Мирзаев ва Мақтаарал туманидаги Т. Аубакиров номидаги умумий ўрта мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Тарбия Алибекова мамлакатимизнинг энг илғор ўқитувчилари деб эътироф этилди.
Ўқитувчиларнинг касбий байрами арафасида Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов “Үздік педагог-2021” республика танловининг ғолибларини тақдирлади.
Жорий йилда ўнинчи маротаба ўтган тантана Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида уюштирилиб, маориф соҳаси билимдон Ибирай Алтинсариннинг 180 йиллигига тўғри келди. Шу сабабли, байрам тантанаси Алтинсариннинг туғилган юртида ташкил қилинди.
2020 йилнинг январь ойида Давлат раҳбари Қ. Тўқаев “Педагоглар мақоми тўғрисида” қонунини имзолади. Натижада ўқитувчиларнинг ойлик маоши оширилиб, турли ортиқча вазифалардан халос бўлишди.
Тантанада республикамизнинг турли бурчакларидан келган 64 нафар ўқитувчи “Үздік педагог-2021” бўлиб, 1000 ОҲК (3 миллион тенге) миқдорида мукофот пули билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-12, 04:20 482
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.