26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоя ҳажми ортмоқда

Вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга 321,7 млрд. тенге сармоя йўналтирилди

Вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга 2021 йилнинг январь-август ойларида 321,7 млрд. тенге сармоя йўналтирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,2 фоизга кўп. Давлат бюджетининг улуши 34,8 фоизни (111,8 млрд. тенге), шахсий маблағлар – 46,9 фоизни (150,9 млрд. тенге), қарз маблағлари 18,3 фоизни (59 млрд. тенге) ташкил этди. Асосий капиталга жалб этилган сармояларнинг катта қисми саноат (33,9 фоиз), кўчмас мулк операциялари (17,4 фоиз) санъат, кўнгилочар ва ҳордиқ соҳаларига тўғри келади.
Туркистон вилоятида фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик иншоотларининг сони жорий йилнинг дастлабки 8 ойида 143,2 мингтани ташкил қилади. Уларда 213,2 минг киши иш билан банд. Шу давр оралиғида маҳсулот (товарлар ва хизмат кўрсатишлар) ишлаб чиқариш 215 млрд. тенгени ташкил қилиб, 99,7 фоизга ортди.
Қурилиш ишлари ҳажми 148,1 млрд. тенге ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123,9 фоизга ортди. Уй-жой қурилишини ривожлантиришга 54,3 млрд. тенге сармоя йўналтирилган. Фойдаланишга берилган уйларнинг умумий майдони 363,6 минг квадрат метрни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 111,5 фоиздан зиёд.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Туркистон вилоятининг ташқи савдо айланмаси 270,2 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. 206,7 млн. АҚШ доллари – экспорт, 63,5 млн. АҚШ доллари импортни ташкил қилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-12, 04:34 424
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.