26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – БАА: ҳамкорликнинг янги босқичи

Қозоғистон Бош вазирининг БAAга ташрифи: янги қўшма лойиҳалар қиймати 6 миллиард доллардан ошади

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Aсқар Мамин Бирлашган Aраб Aмирликларига расмий ташриф билан борди, дея хабар беради Бош вазир матбуот хизмати.
Aбу-Дабида Aсқар Мамин Бош вазир ўринбосари, БAA Президенти вазири Шайх Мансур бин Зоид Ал Наҳаён, шунингдек, давлат тараққиёт институтлари ва холдинглари Abu Dhabi Developmental Holdinng Company (ADQ) ва бошқа БАА етакчи компаниялари билан музокаралар ўтказди. Томонлар илгари эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги ишлар ва савдо-иқтисодий, молиявий ҳамда сармоявий, энергетика, транспорт ва логистика, агросаноат ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Ҳозирги вақтда Aмирлик компаниялари Қозоғистонда умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан зиёд бўлган 11та йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқда. Музокаралар якунида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан узоқ муддатли стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида Ҳукуматлараро битим имзоланди. Ҳужжат Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиётининг энергетика, агросаноат, транспорт ва логистика, фармацевтика ва молия соҳаларида умумий сармояси 6 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Ҳукумат раҳбари Дубайда ЕХPО 2020 DUBAI халқаро кўргазмасига ташриф буюрди, у ерда Қозоғистон, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатларнинг миллий павильонлари билан танишди.

2021-10-14, 03:00 456
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.