26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''ТОМИРИС-ТҰРАН'' Чемпионлар лигасида ўйнайди

Футболдан хотин-қизлар орасида Қозоғистон чемпионати якунига етди. Туркистон шаҳридаги “Туркистан-Арена” стадионида Туркистоннинг “Томирис-Тұран” жамоаси ва Шимкентнинг “БИІК-Шымкент” клуби республика чемпионатининг сўнгги турида учрашди. Чемпионат ниҳоясига етмай чемпионликни қўлга киритган шимкентликларга Туркистоннинг бош жамоаси муносиб қаршилик кўрсатди.
Туркистондаги янги ўйингоҳда ўтган беллашувда иккала жамоа ҳам бор маҳоратини ишга солди. Ҳужумларга бой ўтган учрашув 2:3 ҳисобида якунланди. Меҳмонлар ғалаба қозонди.
Туркистоннинг “Томирис-Тұран” жамоаси жорий йилда ташкил топишига қарамай, яхши ўйин кўрсатиб, чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлди. Европа чемпионлар лигасида ўз мавқеига эга “БИІК-Шымкент” клуби яна бир бор чемпион мақомини сақлаб қолди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Туркистон жамоасининг ўйинчиси Айгерим Айтимова чемпионатнинг энг чиройли голи муаллифи бўлди.
Мамлакат чемпионатида етакчи ўринларни эгаллаб келаётган қўш жамоа келгуси йилда УЕФА Чемпионлар лигасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-14, 03:09 501
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.