26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: ''Сайёҳлик соҳаси уч йўналишда ривожланмоқда''

Вилоятимизда сайёҳлик соҳаси тарихий-маданий, даволаш-соғломлаштириш ва экологик йўналишда жадал ривожланмоқда. Йил охиригача 38та туристик сармоявий лойиҳа амалга оширилади. Натижада, 1050та янги иш ўринлари очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда еттинчи чақириқ Туркистон вилоят маслаҳатининг навбатдаги XI сессиясида вилоят ҳокими Ў. Шўкеев маълум қилди. Ўзига юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг ижроси ҳақида ҳисобот берган минтақа раҳбари бу йўналишдаги муҳим режалари билан ўртоқлашди.
Туркистон шаҳридаги сайёҳлик иншоотлари ҳақидаги маълумотлар жаҳоннинг энг йирик (http://xn-ripadviser-mwi.com) саёҳатчилар порталига киритилган. Вилоятнинг туристик салоҳияти билан таништиришнинг сифатини ошириш мақсадида туристлар билан иш юритадиган 50 нафар саёҳатбоши мутахассислари тайёрланди.
– Туркистон шаҳрига ташриф буюрувчи туристлар сони ортиб бормоқда. Йил бошидан 1,1 млн. киши келиб, ўтган йилнинг тегишли даврга нисбатан 5,6 марта ошди.
Туркистон шаҳрининг сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида “Туркистон-Шимкент-Тошкент” тезюрар темирйўл магистрали барпо этилади. Бундан ташқари, Туркистон шаҳри ҳудудида ҳордиқ ўринларини уюштириш мақсадида сунъий кўл, эшкак эшиш канали, туристик ҳудудлар барпо этилмоқда. Тоғ-чанғи туризмини ривожлантириш мақсадида Тўлебий туманида “Қасқасу туристик-рекреация маркази” барпо этилади. Бугунги кунда муҳандислик инфратузилма қурилиши юритилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш вилоятимизнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириб, қўшимча янги иш ўринларининг юзага келишига имкон беради, – деди вилоят ҳокими ўз сўзида.
Келгуси 5 йилда вилоятга келувчи сайёҳлар сонини 2,56 млн.га етказиш режаланган. Туризм соҳасида касбий мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Туркистон шаҳрида очилган Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университетида 2 мингга яқин йигит-қиз билим олмоқда. Университет талабалари халқаро намунадаги иккита дипломни қўлга киритишади. Бу уларга ўз мутахассислиги бўйича жаҳоннинг истаган нуқтасида эркин ишлашига имкон беради.
 Туркистон вилояти тарихий маданий меросга бой ҳамда очиқ осмон остидаги ўзига хос музейдир.
Вилоят ҳудудида 1663та тарихий ва маданият обидалари жойлашган (1та халқаро аҳамиятдаги Яссавий мақбараси, 31та республика, 421та маҳаллий аҳамиятга эга, 1210та рўйхатда мавжуд иншоотлар).

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-14, 03:12 379
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.