26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олдинга интилиш даври

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевни қабул қилди

Қасим-Жўмарт Тўқаев минтақа раҳбарининг жорий йил 9 ойи мобайнида Туркистон вилоятида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.
Ўмирзақ Шўкеевнинг сўзларига кўра, минтақада савдо, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, сармоя, кичик ва ўрта бизнеснинг ўсиши кузатилган. Вилоят ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми бўйича мамлакатда иккинчи ўринда.
Давлат раҳбарига минтақадаги эпидемиологик вазият ҳақида ахборот берилди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, коронавирус эпидемияси бошланганидан буён минтақада 14 645та COVID-19 ҳолати қайд этилган. Бу вилоят аҳолисининг 1,6 фоизини ташкил қилади. Ҳозирги вақтда вилоят фуқароларининг 97,8 фоизи вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган.
Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳрини ичимли сув билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида ҳисобот берди. Унинг сўзларига кўра, вилоят маркази яқинидаги тўртта булоқ ичимли суви билан етарли даражада таъминлаш имконини берди. Шунингдек, у Президентга ҳудудларда сув танқислиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Туркистон вилоятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаган Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳокимга аҳоли манзилларини сув билан таъминлашни ўз вақтида ва сифатли якунлашни, шунингдек, минтақа учун аҳамиятли бўлган бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошириш вазифасини топширди.

Akorda.kz, 2021-10-15, 23:24 328
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.