26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий бирдамлик – бебаҳо бойлигимиз

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Тараз шаҳрида ўтаётган «Этнослараро тотувлик: тажриба ва истиқболлар» мавзуидаги халқаро анжуман иштирокчиларига мурожаат қилди.
– Бирдамлик инсоний меҳр-оқибат тимсоли сифатида жамият аъзоларининг ўзаро аҳил ва баҳамжиҳат яшашини билдирса, тенглик – ижтимоий, миллий, ирқий, гендер ва бошқа турдаги тафовутлардан қатъи назар, барча фуқароларнинг қонун олдида мақоми бирдай эканини ва масъуллигини англатади. Миллий бирдамлик – бебаҳо бойлигимиз, бу Қозоғистоннинг барча ютуқлари манбаи. Тўнғич Президент – Элбоши Нурсултан Назарбаев раҳбарлигида мамлакатда этнослараро тотувликнинг ўзига хос модели шаклланди. Бутун дунё тан олган бу шакл барча этник гуруҳлар ва динларнинг бирлигига, маданият ва тилларнинг муштарак тарзда жадал ривожланишига асосланган. Қозоғистон ўзининг миллий ўзига хослигининг асоси бўлган «Бирлигимиз – хилма-хилликда» тамойилига амал қилади. Биз халқимизнинг бирдамлиги ва бунёдкорлик меҳнати билан мустақиллигимизни мустаҳкамладик ва кучли давлат қурдик, – деди Президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёвий ва минтақавий даражадаги янги синовлар олдида мамлакат бирлигини мустаҳкамлашнинг аҳамияти ошган.
– Замонавий давлатнинг мақсади жамиятда ҳамжиҳатлик ва барқарорлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат. Зеро, мамлакатимизнинг тараққий этиши авваламбор, ундаги барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитининг сақланишига боғлиқ. Кўп мамлакатларда миллатлараро аҳамиятга эга ижтимоий зиддиятлар кучайиб бормоқда. Ушбу дунёвий хатар ва таҳдидларни яхши қўшничилик, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳисобга олиш борасида шаклланган анъаналаримизни асраш ва бойитиш йўли билангина енгиб ўтиш мумкин. Бугунги кунда умумий бойлигимиз бўлган қадриятлар – биргаликда тараққиёт сари интилиш, маданиятлар хилма-хиллигига ҳурмат, кўп томонлама ҳамкорликнинг ноёб тажрибасини ўзида мужассам этган ушбу анжуманнинг аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.
Умид қиламанки, унинг иштирокчилари янги ғоялар билан чиқишади, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар ва амалий мулоқот ўтказадилар. Ишингиз самарали бўлсин!», дейилади Президент мурожаатида.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2021-10-16, 03:44 339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.