26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юз фоиз сув билан таъминланади

– Аҳолини сифатли ичимли сув билан таъминлаш мақсадида Туркистон вилоятида жорий йил 60та сув таъминоти иншоотларининг қурилишига бюджетдан жами 12,7 млрд. тенге ажратилди. Йил охиригача ичимли сув билан таъминланган аҳоли манзилларининг сони 710га етиб, таъминлаш кўрсаткичи 93,3 фоизини ташкил этади, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон вилоят маслаҳатининг еттинчи чақириқ навбатдаги ўн биринчи сессиясида.
Шунингдек, сессияда вилоят хокимининг ўзига юкланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди. Сифатли ичимли сув билан таъминлаш мақсадида Қазиғурт туманида Ўгем ўзани каскадли ГЭС ва сув қувури қурилиши лойиҳаси амалга оширилади, унинг қиймати 130 млрд. тенге. Лойиҳа амалга ошса, вилоятда жануб ҳудудларидаги 1 млн. одамни доимий ичимли сув билан таъминлаш имкони яратилади ва 500 одам доимий иш билан таъминланади. Умуман,  келгуси 5 йилда аҳоли манзиллари 100 фоиз ичимли сув билан таъминланади.
Жорий йилда 100га яқин табиий газ иншоотлари қуриш учун  бюджетдан 14,4 млрд. тенге ажратилди. Йилнинг охиригача 13та иншоотнинг қурилиши якунланиб,  газ билан таъминланган аҳоли манзиллари сонини 444га етказиш режаланмоқда. Қақпақ, Таскескен АГРС ишга туширилиб, Қазиғурт ва Сариоғоч туманларида 13та аҳоли манзили газга уланди. 5 йилда газ билан таъминлаш кўрсаткичи 85,4 фоизга етади ёки 722 аҳоли манзилига газ етиб келади.
Жорий йилда 58 электр таъминоти иншоотлари қурилишига 9,1 млрд. тенге ажратилди. Йил охиригача, 16та аҳоли манзили (23 500 одам) сифатли электр қуввати билан таъминланади. 700 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган Сариоғоч, Келес, Жетисай, Мақтаарал ва Чордара туманларини сифатли электр қуввати билан таъминлайдиган “Қизиласкер”  қўшимча станцияси ва электр узатиш ҳаво линияси қурилиши якунланланиб, ишга туширилади.
Бундан ташқари, Туркистон шаҳрида 220 кВ “Марказий”, 110 кВ “Шимолий” подстанциялари ва уни боғлайдиган электр узатиш ҳаво тармоқлари, Ўрдабоши туманида 220 кВ “Бадам” подстанциясининг қурилиши бошланди. 2022-2023 йиллари фойдаланишга топширилади.
Жорий йили автомобиль йўлларини ривожлантиришга бюджетдан 35,2 млрд. тенге ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан 621та иншоот ёки 1,7 минг чақирим йўллар ва кўчалар таъмирланди. Йил охиригача 553та иншоот ёки 1,1 минг чақирими фойдаланишга топширилиб, қониқарли ҳолатдаги маҳаллий аҳамиятга эга йўлларнинг улушини 87 фоизга етказиш режаланмоқда.
Қурилиш ишлари ҳажми 148,1 млрд. тенгени ташкил этиб, 23,9 фоизга ошди. Бу республикадаги 2-кўрсаткич. Йил якунигача уни 305,9 млрд. тенгега етказиш кўзланган. 2021 йилда “Нурли йўл” давлат уй-жой дастури доирасида 118та кўп қаватли уй қурилишига бюджетдан 47,3 млрд. тенге ажратилди. Йил охиригача,  жами 85та кўп қаватли уй ёки 328,3 минг квадрат метр фойдаланишга топширилади. 5229 оила бошпанали бўлади, шу жумладан, 708та квартира – ижтимоий аҳволи оғир гуруҳдаги оилаларга, 1 103та квартира – кам таъминланган кўп болали оилаларга сотиб олиш ҳуқуқисиз берилса, 3418та квартира – ижтимоий кредитли квартиралар сифатида арзон баҳода сотилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-16, 03:52 383
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.