26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Онкологлар ва радиологлар учрашуви

Туркистонда Қозоғистон онкологлари ва радиологларнинг VIII қурултойи ўз ишини бошлади.
 Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида ҚР Бош вазирининг ўринбосари Е. Тўғжанов, ҚР Соғликни сақлаш вазири А. Цой (онлайн тартибда) шунингдек, Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари А. Сабитов, вилоят жамоат соғлиги бошқармаси раҳбари М. Пашимов, ҚР бош онкологи, “Қозоқ онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти” ҲЖ Бошқарма раисаси Д. Қайдарова, Америка-Евроосиё хавфли ўсмага қарши Альянснинг ижровий директори София Мишельсонлар ҳам иштирок этишди.
Ушбу муҳим тадбирда Франция, Испания, АҚШ, Туркия, Корея, Грузия, Россия, Украина ва МДҲ давлатларининг етакчи илмий ва клиникавий марказларининг олимлари ҳамда тажрибали онколог-мутахассислари иштирок этишмоқда. Шунингдек, Қозоқ онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти мутахассислари хорижлик жарроҳлар билан ҳамкорликда онкогинекология, маммология, таракал онкология бўйича бевосита маҳорат дарслари ўтказишади.
– Мен Туркистон шаҳрида ўтаётган ушбу анжуман тиббиёт соҳаси вакиллари учун ниҳоятда аҳамиятга молик воқеа бўлиши, шунингдек, қабул қилинган таклиф-мулоҳазалар, тавсиялар амалиёт чоғида қўл келишига ҳамда онкология хизматини такомиллаштиришга бевосита ёрдам беришига ишончим комил, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари Арман Сабитов.
Ҳам оффлайн, ҳам онлайн тартибда ўтаётган мазкур анжуман замонавий онкологиянинг долзарб муаммоларини муҳокама қилади, айниқса, саратонга қарши хизматни ташкил этиш, дарднинг олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва соҳадаги янгиликларни ўз ичига олади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-19, 02:35 421
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.