26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Рассомлар уйи'' очилди

Тўлебий тумани – ижодкорларга бой макон. Бу ерда халқаро даражада машҳур бўлган рассомлар бисёр. Ижодкорлар юртида Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Аққум қишлоғида “Рассомлар уйи” очилди. Тасвирий санъат маркази – шу ерда туғилган рассом, Қозоғистон Рассомлар уюшмаси аъзоси Қуттибек Жақиповнинг ташаббуси билан барпо этилди.
Маданият уйида рассомнинг “Тўлебий – Буюк Дашт маконим” мавзуида ижодий кеча уюштирилиб, унда мамлакатимизнинг турли бурчаклари ва чет эллардан келган меҳмонлар ижодкорнинг сара асарлари билан танишдилар.
“Рассомлар уйи”нинг очилиш маросимида туман ҳокими Тўлеген Телғараев, туманнинг фахрий фуқароси Кулия Айдарбекова, ҚР Рассомлар уюшмаси раиси Ўмирбек Жубаниязов иштирок этди.
– Миллатимизнинг тарихи, урф-одатлари, ҳаётини расмлар орқали намоён этадиган халқаро даражадаги кўргазмага Ўзбекистон, Қирғизистон давлатлари ва Нур-Султан, Алмати шаҳарларидан меҳмонлар ташриф буюришди. Бундан ташқари, ёш рассомларнинг “Бир ўлка – бир сурат” симпоизумининг кенгаши ҳам туманимизда бежиз уюштирилгани йўқ, – деди табрик сўзида туман ҳокими.

2021-10-21, 00:22 396
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.