26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар бир қадам соғлом турмуш тарзига ҳамоҳанг

Туркистон шаҳрида жаҳон андазаларига мос “Olympic Center” спорт мажмуаси очилди. Шодиёнада Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, меценат Данияр Абулғазин ва яқиндагина боксдан жаҳон чемпиони бўлган Сакен Бибўсинов иштирок этиб, иншоотнинг рамзий тасмасини қирқдилар. 

Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев сўзга чиқиб, туркистонликларни янги спорт масканининг очилиши билан қутлади.

– Вилоятимизда Истиқлолнинг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик бошланиб кетди. Ушбу тантана арафасида Туркистон шаҳрида кўплаб ижтимоий иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг топшириғига биноан, Туркистон шаҳрини қайта тиклаш, янгилаш ишлари олиб борилмоқда. 2,5 йил ичида 400дан зиёд янги иншоотлар қад кўтарди. Янги маъмурий-тадбиркорлик маркази, тарихий, маданий ҳамда сайёҳлик марказлари барпо этилди. Туркистоннинг янги қиёфаси шаклланиб келмоқда. Мана шу тараққиёт лойиҳаси доирасида ажойиб спорт мажмуасини очяпмиз. Ушбу иншоотни таниқли тадбиркор Данияр Абулғазин ўз маблағи ҳисобидан қуриб, Туркистон шаҳрига ҳадя этди. Ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек, бу масканда спортни ривожлантириш учун барча шароитлар муҳайё. Спортнинг барча турлари билан йилнинг 4 мавсумида узлуксиз шуғулланиш мумкин. Жамоавий ўйин турлари зали, 50 метрли бассейн, тиббиёт маркази жуда яхши лойиҳа асосида қурилган. Ушбу мажмуа бизнинг ўсмирлар, ёшлар учун жуда зўр совға бўлди. Мана, орамизда кечагина жаҳон чемпиони бўлган Сакен Бибўсинов бор. Минтақамизда Сакен каби чемпионлар кўпайсин, – деди Ў. Шўкеев.

 Тантанали тадбирда спорт иншоотини қуриб берган тадбиркор Данияр Абулғазин лойиҳани амалга оширишга қўллов кўрсатган Туркистон вилояти ҳокимлигига миннатдорлик билдирди.

Йиғинда боксдан Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Сакен Бибўсинов табрик сўзида ушбу спорт мажмуасидан муносиб ўринбосарлар етишиб чиқаверишини тилади.

Қурилиш ишлари 2019 йили бошланиб, жорий йил топширилган ушбу иншоот Туркистон минтақасида оммавий ҳамда касбий спортни ривожлантиришга жўшқинлик беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-11, 09:53 288
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.