26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк даштнинг бебаҳо мероси

Туркистон вилояти, Саврон туманида миллий спорт турларидан мусобақалар уюштирилди. “Салом сенга, Туркистон!” мавзуидаги фестиваль доирасида ўтган мусобақаларда Саврон, Ўтрор туманлари ва Туркистон, Кентов шаҳарлари жамоалари иштирок этишди. 

Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов миллий спорт тури ихлосмандларини қутлаб, вилоятимизда миллий спорт ривожланиб келаётганини ва йирик спорт мусобақалари ўтказилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Тарихий Саврон шаҳарчаси ёнида ўтган фестивалда кўпкари, танга илиш, қиз қувиш, от устида камондан ўқ узиш  ва ланка тепиш бўйича беллашувлар ўтди. Бундан ташқари, қушбегилар ва този ит боқувчилар ўз маҳоратини намойиш этишди. 

Вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўтрор ва Саврон туманларининг ҳокимликлари юксак даражада ўтган маданият ва санъат фестивалининг ташаббускорлари бўлишди. 

Сайёҳлик ривожланиб келаётган Туркистонда хорижлик сайёҳлар тарихий обидалар, ёдгорликлардан ташқари миллий ўйинларимизга ҳам катта қизиқиш билдиришмоқда. Шунинг учун ҳам бу каби мусобақалар тез-тез уюштирилиб турилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-11, 09:56 902
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.