26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳақ тўланадиган йўллар

Туркистон вилоятида умумий узунлиги 321 чақиримни ташкил этадиган йўл жорий йил поёнига қадар ҳақ тўланадиган йўлга айланади. Ҳақ тўланадиган йўллар  уч йўналишни қамрайди. 

Улар: “Шимкент–Тошкент” йўналиши – 84 чақирим, “Шимкент–Қизилўрда” йўналиши – 195 чақирим, “Шимкент–Тароз” йўналиши – 42 чақирим.

Бу ҳақда “ҚазАвтожол” МХҲ ҲЖ Туркистон вилоят филиали директорининг ўринбосари Нуржан Беков маълум қилди. Унинг айтишича, транспорт воситалари транзитининг узлуксиз назоратини таъминлаш учун зарур ускуналарни ўрнатиш ишлари тўлиқ поёнига етказилди. Ҳаракат узлуксиз назорат қилинади. 

– Йўл бўйларида шлагбаумлар бўлмайди, ҳаракат чекланмайди. Туркистон вилояти жами 11та оралиқ назорат арки ўрнатилган. Пулли  бўлгунга қадар ушбу йўлларнинг сифати талабга мувофиқлаштирилади. Тўловлар бўйича мазкур 3 йўналишда юриш учун енгил автотранспортга 1 чақиримга 1 тенге белгиланса, 16та ўрингача жамоат транспортлари ва оғирлиги 2,5 тоннагача транспорт эгалари 1 чақирим йўл учун 5 тенге ҳақ тўлашади. 32 ўринли жамоат транспорти ва салмоғи 5,5 тоннагача транспорт воситаларига 1 чақирим учун 10 тенге белгиланса, 32 ўриндан кўп йўловчи ташийдиган жамоат транспорт воситалари ва салмоғи 10 тоннагача транспорт соҳиблари 1 чақиримга 15 тенге тўлашади. Шунингдек, салмоғи 10 тоннадан ортиқ  транспорт соҳиблари ҳар чақирим йўл учун 20 тенге тўласа, 15 тоннадан оғир транспортлар учун 1 чақиримга 25 тенге баҳо белгиланган, – деди Нуржан Беков. 

Пулли йўлларга тўловни амалга ошириш учун автотранспортнинг давлат рақамига ҳисобни ўташнинг бир неча нусхаси кўзда тутилган. Жумладан QAJ mobile, Kaspi. Kz, kiwi-ҳамён, ForteBank ва бошқалар.

Таъкидлаш жоизки, хизматмажбуриятларини бажараётган махсус автотранспорт воситалари ушбу уч йўналишда бепул юради.  

Улар: тез тиббий ёрдам, ёнғинга қарши хизмат, авария-қутқариш хизматлари, патруль полиция, ҳарбий техника транспортлари.

Туркистон вилоят минтақавий алоқалар хизмати., 2021-11-14, 06:53 311
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.