26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нарх-наво барқарор бўлади

Куни кеча “Туркистон” ИТКда журналистлар учун матбуот сафари ташкил этилиб, ОАВ вакиллари барқарорлаштириш жамғармаси фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Яъни, экобозор (ярмарка), ижтимоий дўконлар ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари қўйилган расталарга эга супермаркетларга бориб, нарх-навони барқарорлаштириш дастакларига оид саволларга атрофлича жавоб олишди. 

“Туркистон” ИТК барқарорлик жамғармаси директори Лаура Жанасбаеванинг таъкидлашича, айни пайтда жамғарма омборларида 5,7 тонна, хусусан, ун, картошка, пиёз, шакар, гуруч, макарон, туз ва бошқа маҳсулотлар сақланмоқда.

 Аҳоли учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар савдоси билан Туркистон шаҳрида  13та ижтимоий дўкон, 5та супермаркет (“Дастархан”, “Шапағат”, “Береке”, “Байтерек”, “Даулет”) шуғулланади ва уларда махсус ижтимоий расталар тайёрлаб қўйилган. Бундан ташқари, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда экобозор ҳудудида ҳар жума кунида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади. Улардаги маҳсулотлар нархи худди ижтимоий дўконлар ва супермаркетлардаги ижтимоий расталарникига ўхшаш, яъни бозор нархидан анча арзон.

 Масалан, бозор ёки савдо дўконларида картошка баҳоси 200-250 тенге (килоси) бўлса, барқарорлик жам­ғармаси расталарида – 100 тенге, сабзи – 100 тенге, карам – 100, пиёз – 70, шакар – 280, тухум 1 нави – донаси 32 тенге, кунгабоқар ёғи – 690 тенге, гречка – 425 тенге, товуқ оёқлари – 870 тенге, нон – 70 тенгедан сотилмоқда.

Умуман, йил бошидан буён барқарорлаштириш жамғармаси орқали ижтимоий дўконларда 367,8 тонна маҳсулот сотилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-14, 06:55 325
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.